Репост из: Доктор Аллерголог
Реклама орқали пулларингизни тортиб олишларига йўл қўйманг!
💬Telegram 📹Instagram 📹 Tik-Tok 📹YouTube
Алҳадая тугаб энди Ажрседана мавсуми бошланибди. Ўша аввал алҳадая ҳақидаги постимда ёзганимдек қора седананинг булар даъво қилаётган касалликларни даволашига боғлиқ ҳеч қандай илмий асослар мавжуд эмас.
Қора седананинг астма, ошқозон-ичак тизими касалликлари, диабет, гипертонияда фойдаси борлиги айтилади. Бироқ бу даъволар афсуски ҳанузгача илмий исботини топиб улгурмаган.
Яна шуни унутмаслик керакки, қора седана айиқтовондошлар оиласи вакили ҳисобланади. Бу оила вакиллари энг заҳарли алколоидларни ўзида сақлаши билан ном чиқарган. Қора седана мойи устидаги қилинадиган илмий тадқиқотлар ҳали кўп. Шу боис ҳам уни келса-келмаса ичиш ва суиистеъмол қилиш яхшиликка олиб келмаслиги мумкин. Айниқса буйрак, буйракда тош касалликлари бор одамлар седана мойидан узоқроқ юрганлари маъқул.
Седана фойдали зираворлигини рад этмайман. Таркибида фойдали микроелементлар, айниқса рух борлигини эътироф этиш керак. Лекин у ваҳима қилинадиган даражадаги мўжизавий кучга эга эмас. Уни кундалик истеъмолдаги нон устига сепилган миқдори ҳам кишига кифоя қилади.
Қисқаси бозорда сувтекин бўлиб турган нарсани рекламага ва диний ҳиссиётингизга алданиб 100 ва ҳатто 1000 бараварига қимматга олиб юрманг дейман.
©️Bakhtiyor Sheraliyev
💬Telegram 📹Instagram 📹 Tik-Tok 📹YouTube