Репост из: Доктор Аллерголог
❗️Аллергик реакцияларнинг янги типлари таклиф этилди. Улар энди 4 та эмас, нақд 9 та!
🇪🇸 Валенсиядаги бугун бошланган EAACI конгрессида профессор Марек Ютел аллергик касалликларнинг янги номенклатурасини тақдим этди.
Янги диагностика усулларининг пайдо бўлиши, шу жумладан юқори технология, молекуляр диагностика, нано-технологиялар асосида мураккаб генетик ташхислаш усуллар сабаб аллергик касалликнинг механизмини янада чуқур тавсифланишига имкон берувчи кўплаб янги билимлар тўпланди. Бу тўпланган маълумотлар асосида аллергик реакцияларнинг янги биомаркерлари ва мураккаб патогенетик ва метаболик йўллари аниқланди.
Шу сабабли ҳам Европа аллерголог ва клиник иммунологлар академияси XX асрда Кумбс ва Джелл томонидан таклиф этилган аллергик реакцияларнинг эски номенклатурасини янгилашни таклиф этди.
Аллерголог шифокорларга юбориб қўйинг!
💬Telegram 📹Instagram 📹 Tik-Tok 📹YouTube