Psixomotiv | Mirzaakram Kadirov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


📍𝙿𝚜𝚒𝚡𝚘𝚕𝚘𝚐
📍𝙿𝚛𝚘𝚏𝚊𝚢𝚕𝚎𝚛
📍𝙿𝚜𝚒𝚡𝚘𝚕𝚘𝚐𝚒𝚢𝚊 𝚏𝚊𝚗𝚕𝚊𝚛𝚒 𝚋𝚘’𝚢𝚒𝚌𝚑𝚊 𝙿𝚑𝙳
👩‍🎓👨‍🎓𝟷𝟶𝟶𝟶𝚍𝚊𝚗 𝚘𝚛𝚝𝚒𝚚 𝚜𝚑𝚘𝚐𝚒𝚛𝚍𝚕𝚊𝚛
Murojaat uchun @Psixomotivbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


Qiyin va aqilli ishlash misolini ajoyib tushuntirilindi ushbu 👇👇👇

https://www.instagram.com/reel/C8goi6MtpNy/?igsh=a3BidHFvanpoZ2Zx


МЕҲР қаерда жойлашган?

- Юракда эмас, чунки у ерда севги, соғинч, висол каби ашқол-дашқоллар қалашиб ётибди.
- Мияда ақл.
- Кўзда зино ва хиёнат яширинган.
- Юзда эмас, сабаби юз иккиюзламачилик билан бирлашиб кетган.
- Қошда кибр.
- Киприкларда ҳасрат.
- Пешонада тақдир.
- Яноқларда орият.
- Бурунда димоғ.
- Оғизда тартибсизлик.
- Қулоқларда ишончсизлик.
- Бошда ташвиш.
- Бўйинда қарз.

- Елкаларда бурч ва мажбурият
- Қўлларда меҳнат.
- Қоринда нафс.
- Оёқларда умр бор.

МЕҲР инсон кўксида жойлашган!

- ОНА кўксига бош қўйган фарзандда,
- Қизини бағрига босган отада,
- Боласига кўксини тутган онада....


Омадингиз бор экан...

• Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!
• Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, айни дамда 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз!
• Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз, ҳаётингизга таҳдидсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан толелироқ экансиз!
• Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади!
• Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!
• Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз!
• Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги жуда ноёб инсонлар қаторида ўз ўрнингизга эгасиз!

Берган неъматларига Яратганга шукур айтинг!


👉 @psixomotivatsiya каналини кузатиб боринг❗️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
* Ийди қурбон байрами билан барча аҳли ислом мўмин-мусулмонларни чин дилдан табриклайман.
* Аллоҳим ораларимизни ислох қилгин.
* Орамиздаги ғиллу-ғашликни чиқариб ташлагин.
* Уни ўрнини ўзаро ҳамжиҳатлик ва жипсликни насиб қилгин.
* Авомни илм ва ҳикматли қилгин.
* Олимларимизни эса бағрикенг ва дин ғамида бўлишлигини насиб қилгин.
* Уммат ичидан раббоний олимларни кўплаб чиқаргин.
* Динини пуллаётган хоинларга ўзинг кифоя қил.
* Хибсдагиларни ўзинг аҳлларига тез орада қайтаргин.
* Юртимизни тинч қилгин.
* Осмонимизни янада мусаффо қилгин.
* Эртанги қурбонликлар сабаб гуноҳларимизни мағфират қил.
* Ёшларимизга диний таълимни эркин олишликни насиб қилгин...

Байрам муборак азизлар!

👉 @psixomotivatsiya каналига уланиш!


Insonni o'rganish ilmi.pdf
698.7Кб
Insonni o`rganish ilmi

👉 @psixomotivatsiya каналини кузатиб боринг❗️


17_F_Mustafoyev_Suhbatdoshni_sirli_boshqarish_@profayling_uz.pdf
1.1Мб
F.Mustafoyev

Suhbatdoshni sirli boshqarish.

👉 @psixomotivatsiya каналини кузатиб боринг❗️


#АЁЛ

🧕🧕🧕

Аёл қаҳва ☕️ кабидир:
- пишгунича аччиқ бўлади, пишгандан сўнг ҳузур беради.

Аёл бола 👩‍🦲 кабидир:
- бошида гапиришини жуда хоҳлайсан, кейин қачон жим бўлишини кутиб яшайсан.

Аёл денгиз 🌊 кабидир:
- қачон сокин бўлишини ва қачон тўфон кўтарилишини билмайсан.

Аёл топишмоқ 🧐 кабидир:
- жавобини топгунингча жиғибийрон бўласан, топганингда эса жуда осон эканини билиб кулиб қўясан.

Аёл кока-кола 🥤 кабидир:
- зарари борлигини биласану, лекин тарк этолмайсан.

Аёл термост 🌪 кабидир:
- Ҳар қандай эски муаммони қайноқ ҳолда тутиб тура олади.

Аёл мушук 🐈 кабидир:
- ўзи мулойим бўлади, аммо тирноғи ўткир! 😉

Аёл гул 🌹 кабидир:
- эътибор берганинг сари гўзаллашади, эътибор сусайса сўлади...

❤️❤️❤️

• Аёл...
• Давом эттиришингиз мумкин 🤭

© Маҳбубий

@psixomotivatsiya


#кулги

Бозорга нон олгани тушувдим, нон сотаётган қизларнинг гапларидан ҳайратга тушиб қолдим: "Ака, келинг, меники юмшоқ", "вой, келинг, меники сутли", "меники думалоқ", "келинг, меники катта..." кейин яна бири "ишонмасангиз, ушлаб кўринг..." дейди.

P.S.: Ўзбекнинг ўзи қизиқ, ўзиданам сўзи қизиқ!


Репост из: Psixomotiv | Mirzaakram Kadirov
Алланз Пиз - Тана тили.pdf
5.9Мб
#Китобмутолааси

Cир эмаски XXI аср психология даври деб номланмоқда. Жамият, инсонлар шиддат билан ривожланмоқда. Сўнгги йилларда психологиянинг тана тили деб номланган тармоғи тез суръатларда ўсмоқда. Бу соҳа бўйича психологлар томонидан бир қанча китоблар нашр эттирилмоқди. Бизнинг каналимиз сизларга айнан шу соҳанинг оталаридан бири бўлган Аллан Пизнинг "Тана тили" деб номланган best seller китобни ўзбекчага таржима қилинган версиясини тақдим этмоқда. Агар сиз бу китобни яхшилаб ўрганиб чиқсангиз қаршингиздаги шахс ҳақидида оз фурсатларда кимлигини, нимани хоҳлаётганлигини билиб олишингиз мумкин. Китоб жамиятда хизмат қилаётган барча учун, яни сиёсатчи, талаба, ўқитувчи, хуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими, давлат хизматчилари учун мўлжалланган. Хуллас кўп гапиргандан кўра китобни ўқишни маслахат бераман.
Биз билан ривожланинг...

Яқинларингизга ҳам улашинг 👇👇👇👇👇👇👇
@psixomotivatsiya


​​#шунчаки

1. Mайк Tайсон - машҳур боксёр.
2. Жонас Солк - полиомиелитга қарши вакцина ўйлаб топган.

Tайсон инсонларни дўппослаб пул топган. У миллионлаб инсонларнинг кумири.

Солк эса миллионлаб инсонларни ўлимдан сақлаб қолган. Лекин уни деярли ҲЕЧ КИM TAНИMAЙДИ.


👉 @psixomotivatsiya каналини кузатиб боринг❗️


Югуриш йўлаги ихтирочиси 54 ёшида вафот этди.

Гимнастика ихтирочиси 57 ёшида вафот этди.

Бодибилдинг бўйича жаҳон чемпиони 41 ёшида вафот этди

Дунёнинг энг яхши футболчиси Марадона 60 ёшида вафот этди.

Жеймс Фуллер Фих Aмерикада югуришни оммалаштириш орқали фитнес инқилобини бошлашга ёрдам бергани учун хизмат қилади. У 52 ёшида югуриш пайтида юрак хуружидан вафот этди.

#AММO...

Нутелла брендининг ихтирочиси 88 ёшида вафот этди.

Сигарет ишлаб чиқарувчи Уинстон 102 ёшида вафот этди.

Aфюн ихтирочиси 116 ёшида зилзилада вафот этди.

Ҳеннессй ликёрининг ихтирочиси 98 ёшида вафот этди.

Қандай қилиб шифокорлар жисмоний машқлар умрни узайтиради деган хулосага келишди?

Қуён ҳар доим юқорига ва пастга сакрайди, лекин у атиги 2 йил яшайди ва тошбақа, умуман машқ қилмасдан, 400 йил яшайди.

Шундай қилиб, дам олинг, дам олинг, хотиржам бўлинг, овқатланинг, ҳаётдан завқланинг ... 😉😊 Ҳазиллашдиме🤦‍♂

👉 @psixomotivatsiya каналини кузатиб боринг❗️


Ислом нима?

– Мулойим сўзлаш:
«Овозингни пасайтир»
(Луқмон сураси, 19-оят);

– Тўғри юриш:
«Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма»
(Луқмон сураси, 18-оят);

– Кўзни тийиш:
«Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!»
(Ҳижр сураси, 88-оят)

– Қулоқни тийиш:
«Жосуслик қилманглар» 
(Ҳужурот сураси, 12-оят)

– Тўғри ейиш:
«Енглар, ичинлар, лекин исроф қилманглар»
(Аъроф сураси, 31-оят).

– Тилни тийиш:
«Одамларга яхши гаплар айтинг»
(Бақара сураси, 83-оят).


Сиз аёл кишиларнинг айримларини асло рози қила олмайсиз. Чунки:
— Яратган уларга қош берди. Улар уни териб ташлаб, ўзлари хоҳлагандек чизиб оладилар;
— Яратган уларга тирноқ берди. Рози бўлишмайди бу тирноққа. Устидан ўзлари хоҳлаган сохта тирноқни ёпиштиришади;
— Яратган уларга маълум ранг ва шаклдаги соч берди. Улар керак бўлса унинг рангини ўзгартиришади, керак бўлса уни кесиб ташлаб, сохтасини улаб олишади;
— Яратган уларга қадди-қомат берди. Улар унга ҳам рози бўлмай, сунъий нарсалар билан айрим аъзоларини каттартирмоқчи бўлишади...

Улар ҳатто Яратган берган неъматга рози бўлишмайди-ю, эрининг берганларига рози бўлишармиди?

konspektor


👉 @psixomotivatsiya каналини кузатиб боринг❗️


Хеч қачон ахмоқлар билан бахслашманг. Сиз уларнинг даражасигача паст тушасиз. Улар эса, бу ерда ўз тажрибаси билан сизни босиб кетади.

©Марк Твен


• Тўти кўп гапиради, лекин баланд уча олмайди.
• Бургут кўп гапирмайди, лекин баланд учади.
• Лайча эрта-кеч аккилайди, лекин ҳеч нарса қила олмайди.
• Шер сукут сақлайди, лекин ўрмон қироли.
• Бу сукунат кучи.
• Шунинг учун кам гапириб, кўп бажариш керак!


👉 @psixomotivatsiya каналини кузатиб боринг❗️


Пессимист шамолдан шикоят қилади. Оптимист ундан ўзгаришлар кутади. Реалист эса елканларни созлайди.

Уильям Артур.

👉 @psixomotivatsiya каналини кузатиб боринг❗️


#ибрат

• Турмуш қурасиз, "Орзуимдаги жуфт эмас" дейсиз.
• Яшаётган уйингизга қарайсизда, кўнглингиз тўлмай "Уйим хоҳлаганимдек эмас" дейсиз.
• Қаердадир ишлайсиз, аммо зерикканда "Ўлсин, шуям ишми" дейсиз...

Хафа бўлманг! Сиқилманг!

Жуфт туғилмасингиздан пешонангизга ёзилиб бўлганди, ТАҚДИР эди.
Қандай уйда яшашингизнинг номи НАСИБ эди.
Ишлаш, ризқ топиш шаклингиз эса ҚИСМАТ...

"Ундай қилганимда бундай бўлмасмиди" деб юз хил вариант ўйлашнинг кераги йўқ.    

Бирор кимса пешонасига ёзилганидан қочиб қутула олибдими-ки, биз қоча олсак?

Аллоҳ таолонинг тақдирига кўрсатилган таслимият мўъминлик белгисидир.


Эрнинг аёли билан боғлиқ суннатлари:

1.
Аёли билан ҳазиллашиш;
2. Аёли билан қувноқ вақт ўтказиш;
3. Севишини айтиб, совға бериб туриш;
4. Аёлини эшитиш, унинг туйғуларига аҳамият бериш;
5. Аёлининг энг яхши дўстига айланиш;
6. Аёлига кундалик ишларига кўмаклашиш.

👉 @psixomotivatsiya каналини кузатиб боринг❗️


#сарказм

Бошлиқ ўринбосарининг, ўринбосар ёрдамчисининг, ёрдамчи бош мутахассиснинг бошига (ва ҳоказо...) ч...ди...

Натижада энг айбдор, ўғри, муттахам оддий ишчилар бўлиб қолади. Ҳалоллик ҳақида сафсата сўқиётган раҳбарларнинг ўзи эса энг катта ўғри, очиқроғи, ўғрибоши бўлади...

Хуллас, Гондурасда шунақа гаплар...

Бугун ўзи ялоқилар куни экан.

🗣Nishondagi gaplar

👉 @psixomotivatsiya каналини кузатиб боринг❗️


Хулосалар

Саломатлик ҳақида:

1. Кўп сув ичинг.
2. Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.
3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларда ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.
4. Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.
5. Кўп китоб ўқинг.
6. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.
7. 7 соат ухланг (ўзим жуда кам ухлайман).
8. 10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганингизда табассум қилинг.

Шахсият ҳақида:

1. Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Сиз бошқалардан эмас, ўзингизнинг кечаги кунингиздан яхшироқ бўлишга ҳаракат қилинг! Уларнинг қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.
2. Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.
3. Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.
4. Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.
5. Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.
6. Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.
7. Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор. Шукур қилинг!
8. Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Шунчаки, тупуриб қўйинг!  Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.
9. Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.
10. Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.
11. Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.
12. Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.
13. Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз. Насибангизга  

Одамлар билан муносабат ҳақида:

1. Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.
2. Ҳар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.
3. Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.
4. Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.
5. Одамларга кулиб боқинг.
6. Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.
7. Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.

Ҳаёт ҳақида:

1. Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
2. Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
3. Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
4. Ўрнингиздан туринг, бу ҳали охири эмас. Яхшиси ҳали олдинда.
5. Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг!

Показано 20 последних публикаций.