PSIXOLOGIYA: Mental Balance


Гео и язык канала: Узбекистан, Русский
Категория: Психология


Ushbu kanalda: Psixologiyaga oid ma'lumot, yangilik va maqolalar berib boriladi. Shuningdek, o'z psixologik muammolaringiz bo'yicha berilgan savollaringizga birlamchi javob olishingiz mumkin.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Русский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Мияга бешта сезги органлари орқали кирган нарса, ҳеч қачон қайтиб, чиқиб кетмайди. Шундай экан, ҳар нарсани кириб кетишига йўл қўйманг!!!
Психологик саломатлигизни асранг ! ! !


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ🕊

Тақдирига тилида рози бўлиб, дилини тоқат билан кўндирганлар, катта эҳтимол ила сурункали депрессия ва апатияга эга одамлардир.

Сабр бошқа, тоқат бошқа...

Аллоҳ барчамизни гўзал сабрга эга инсонлардан қилсин🤲

ЖУМА айём муборак бўлсин
🌷


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Тезлиги юқори ва энг яхши технологияга эга бўлган мошина, бир пода қўйлар ичида, бор имкониятини кўрсатолмайди.

Ҳаётда ҳам шундай! Билим ва ғайратга эга бўлсангизда, атрофингиздагилар илмга рағбати йўқ ва дангаса инсонлар бўлса, янада ривожланишингиз ҳамда катта ютуқларга эришишингиз даргумондир...


СЎРАГАН ЭКАНСИЗ...

Ассалому алейкум Устоз!!!
Ҳозирда аксарият психологлар ижтимоий тармоқларда оила ва фарзанд тарбиясида ғарб психологиясини тарғиб қилиб чиқишмоқда. Ғарбда оилага муносабат, Ота-онага муносабат қанақа эканлиги ҳаммамизга маълум.
Бунга қанақа фикрдасиз???
Ислом психологияси ҳақида YouTube каналларида оммага маълумот берсангиз хурсанд булардик.
Сабаби психологларнинг кўпчилиги чиқволиб, психологияни модификациясиз гапириб, тарғиб қилишмоқда.

Ваалейкум ассалом!
Аввало, савол ва нотўғри тарғиб қилинаётган ишларга бепарво эмаслигиз учун, миннатдормиз.
Илмий психология ғарбда ривожлангани ҳаммага маълум. Унутмаслигимиз керакки, ғарб психолог олимлари, ўз таълимот, назария ва қарашларини шарқ халқларига ёки мусулмонлар ўртасида ёйишни мақсад қилишмаган. Балки, ўз минтақа одамларини психологик саломатлиги, ўз устида ишлаши ва узоқ давр мобайнида, техник тараққиётга урғу қаратиб, маънавий оқсоқланиб қолган ғарб жамиятини, руҳий-маънавий юксалтириш учун, турли тадқиқотлар олиб бориб, ғарбнинг кенг оммасига тақдим этишган.
Шундай экан, ғарбда шаклланган оила муносабатлари ва фарзанд тарбияси каби масалалар, уларнинг ихтиёридаги ишлардир. Аммо афсуски, ўзимизнинг айрим психологлар ва кўпроқ “псевдопсихолог”лар, пул топиш, тез танилиш ва ўзича янгилик яратиш мақсадида, билиб-билмай, кўр-кўрона ва ғарб жамияти учун мўлжалланган билим ва қарашларни ўз миллий ҳамда диний қадриятларига эга бўлган, ўзбек жамиятига, турли курс ва тренинглар ёрдамида сингдиришга ҳаракат қилмоқдалар. Бунга фикрим, табиийки салбий.
Шу ўринда, яна бир нарсани таъкидлаб ўтишим жоизки, илмий психология ғарбда ривожлангани, бу Ислом оламида бундай билим бўлмаган, дегани эмас. Психологик билимлар мусулмон жамиятида доим бўлган ва ҳозирда ҳам мавжуд. Фақат номи психология эмас, балки, Нафс илми деб, номланган. Аммо дунё ташвишлари ва зебу-зийнатлари билан овора бўлиб, бу илмни аксарият мусулмонлар ўзларидан анча йироқлаштириб қўйдилар.
Ин Шаа Аллоҳ, YouTube каналларида ўз билганларимиз ила бўлишишни ният қилганмиз.


Ажиб...

Кучли иродани ривожлантиришга оид маслаҳатлардан унумли фойдаланиш учун, кучли ирода талаб этилади...

Тухум биринчи пайдо бўлганми ёки...


Ассалому алайкум ва Роҳматуллоҳ🕊

Ғарб психологиясига кўра, инсон яҳлит мен, эгодан иборатдир.
Ислом психологиясига кўра, инсон: руҳ, тана, қалб, ақл ва нафсдан иборатдир.
Ақл ва нафс инсон ҳолатига таъсир қилувчи кучдир. Яъни, одамнинг ички ҳотиржамлиги ва ташқи одоб-ахлоқи, ақлнинг устунлиги ҳамда нафсининг тарбияланганига боғлиқдир.

Аллоҳ барчамизни ақли нафсидан устун бандаларидан қилсин🤲

ЖУМА айём муборак бўлсин
💐


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Ҳеч эътибор берганмисиз, атрофда асабий, жаҳлдор ва агрессив одамлар кўпайиб бормоқда. Кунлик олинадиган стресслар интенсивлиги ошмоқда.
Яширин депрессиялар (кўчада кулиб юради, аслида ичида тўкилиб бораяптган бўлади) одатий ҳолдек бўлиб қолмоқда...

Инсоннинг барқарор турмуш тарзига эга бўлиши, психологик босимларга иммунитетининг мавжудлиги ва ишлаш ҳамда шахслараро муносабатларда етарлича ресурсга эга бўлиши учун, асосий (базовый) эҳтиёжлари қондирилган бўлиши лозим. Ҳеч бўлмаганда, бу эҳтиёжларига таҳдид бўлмаслиги муҳим.
Асосий эҳтиёжлар сирасига емоқ-ичмоқ ва бошқа иқтисодий эҳтиёжлар, уйқу, жинсий қониқиш, маънавий қониқиш (шахслараро муносабат, мулоқот), ҳавфсизлик, барқарор иш кабилардир.

Магар, вақтининг кўп қисми фақат емоқ-ичмоқ учун сарф этилсаю, бошқа эҳтиёжларга вақт камайиб кетса, одамнинг психологик барқарорлиги ишдан чиқади. Ғазаби бурнининг учида туради, ич-этини еб юрса ҳам, дўсту-душман олдида тиржайиб юраверади.

Ижтимоий тармоқлардаги ҳуқуқ посбонларининг тажовузкор ва ҳуқуқни поймол қилаётгани акс этилган постларни кўрган инсонларда, ҳавфсизликка бўлган эҳтиёжига таҳдид ҳис қилинади. Натижада, хавотирлик даражаси ошиб, кунлик стресслар интенсивлиги ортади.

Ижтимоий тармоқлардаги бузуқликлар, фоҳишалар ва бошқа фаҳш ҳамда жинниликларни кўрган одамларда, маънавий эҳтиёжларига нисбатан таҳдид вужудга келади. Натижада эртанги кунига ва болаларининг тарбиясига нисбатан хавотир уйғонади. Бу эса, сал нарсага хафа бўладиган, таъсирчан, ваҳимачи, хавотири юқори, қўрқоқ ёки уршқоқ бўлишига таъсир этади.

Барқарор ишнинг йўқлиги, нарх-навонинг ошиши ҳақидаги миш-мишлар, ишдан айрилиб қолишдан қўрқув, иш объети бўлган жойини бузилиб кетишидан хавотирларнинг бўлиши, аста-секин ваҳима ҳуружига олиб боради.

Хулоса қилиб айтганда, инсоннинг асосий (базовый) эҳтиёжларини қондирилмаслиги ёки унга бўлган таҳдид, невроз, депрессия, апатия ва бошқа психологик ҳамда психиатрик бузилишларига олиб келиши мумкин.

Ҳаммаси Аллоҳдан, сабабияти ўзингизни қўлингизда. Ўз психологик саломатлигингизни асранг!!!


ОГОҲЛИК...

Ҳозирги кунда Chatgpt ва бошқа сунъий интелект дастурлари оммалашиб кетди.
Талабалар дарс, мустақил иш ва тақдимотлар тайёрлашда, ушбу дастурларда фаол фойдаланишмоқда.
Айрим инсонлар эса, бу дастурларни ўзларининг суҳбатдошларига айлантириб олмоқдалар.
Огоҳ бўлинг! Бу дастурларнинг асл мақсади хайрли эмаслиги аниқ!!!
Бизнинг миямиз доим изланишга, янгиликларни излаб топишга, таҳлил қилишга, қиёслашга, хулосалашга мўлжалланган.
Миямизда янги нейронлар китоб ўқиш ва тафаккур қилиш асосида ўсиб, ривожланади.
Магар, тайёр маълумотларга эшигимиз доим очиқ бўлса, "керак бўлганда, chatgpt ёки гуглдан қараволаман деган, фикр мияда ўрнашиб олади. Натижада, янги билимлар узоқ муддатли хотирага ўтказилмайди. Бунинг натижасида, тафаккур ва таҳлилга зарурат бўлмайди, янги нейронлар ҳосил бўлмайди.
Ҳудди телевизорни ўчирганда тасвир йўқ бўлганидек, юқорида айтганим дастурлар ўчирилса ёки тармоққа уланиш имкони бўлмаса, инсон учун, билим ҳам ўчади.
Бу дастурларни энг хавфли томони, сизни танқидий таҳлил қилиш қобилиятингизни ишдан чиқариб боради.
Танқидий таҳлил ва тафаккур операцияси ишдан чиққан одамга, исталган "бўтқа"ни едириб юбориш осон.

"Бўтқа"га ўрганиб қолсангиз, бўтқа ичида нима бераётгани билан ишингиз бўлмай қолади ва сиз бўтқа пиширувчилар назорати остига ўтасиз...


УНУТМАНГ...

Магар психолог, фақат "шикоятлар ёзиладиган дафтар"га (фақат ҳаммани дардини эшитади аммо коррекцияни амалга оширмайди) айланиб қолса, демак, у касбида самарасиз инсон бўлибди...


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Инсон, ота-онаси уни қўлидан келганича яхши кўрганини тушунмагунича, уни тарбиялашда фақатгина ўзида борича, илми етгунича, вазият ва ҳолатидан келиб чиқибгина тарбиялаганини тушуниб етмагунича, "катта (етук) одам" бўлолмайди...


"БИЛАМАН, ТУШУНАМАН АММО ҲЕЧ НАРСА ҚИЛОЛМАЙМАН..."

- Бу одам билан яшаш қийинлигини ва ман доим шу инсондан азоб чекишимни биламан лекин барибир яшашни истайман, нимадирни ўзгартиролмайман.

- Тушунаман, шу ишим (ёки ишлар) ғашимни келтиради, ўлган кунимдан қиламан аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайман.

- шу овқат (ёки ширинлик)дан семиришимни биламан аммо ўзимни тиёлмайман.

- ичкилик гуноҳлигини биламан лекин ўзимни тўхтатолмайман.

- Ниманидир ўзгартиришим кераклигини, ўсишим ва ривожланишим кераклигини тушуниб тураман аммо бошлолмайман, бошласам ҳам, охрига етказолмайман....

Аслида бундай инсонларда англанмаган ва доминант бўлиб турган сабаб ёки эҳтиёжи бўлади. Айнан англанмаган ва ишланмаган эҳтиёжи тургани сабабли, азоб берувчи инсонлар, ғашини келтирадиган ишлар, ичкилик ва ривожланишга қўймайдиган ҳолатлар ўша англанмаган эҳтиёжни яшириб, қондириб юради.
Мана шу, англанмаган доминант сабаб, эҳтиёж топилиб, англанилмагунича, ҳал қилинмагунича, муаммо ечим топмайди. Ва ҳаммасини тушунади, билади аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмай юраверади...


https://t.me/psixologiyamentalbalance


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲУ🕊

Нафс - бу инсонни ҳаракатга келтирувчи кучдир. Емоқ, ичмоқ, истироҳат, зурриёд қолдириш ва бошқа ҳаётий заруриятимизни ҳаракатга келтирувчи кучдир. Шундай экан, нафсни йўқотиб бўлмайди, ўлдириб бўлмайди. Уни фақат тарбия қилиб, назоратда ушламоқ зарур.
Бу ишни бажариш учун, инсонга ақл берилди.
Магар, ақлнинг илми, нафснинг илмидан устун бўлмаса, нафс инсонни тубан қилади, хорлайди, хатто қамоққа олиб бориши ҳам мумкин.
Демак, инсонга ақл берилган бўлсада, уни илм билан бойитмаса, доим нафсга мағлубдир.

Аллоҳ барчамизни илмимизни янада зиёда айласин🤲


ЖУМА айём муборак бўлсин🌷


Эслатма!!!

Каналимизни дастлабки постларида "бизга каналдаги обуначилар сони муҳим эмас, балки, илмга хусусан психологик билимларга қизиқадиган, актив обуначилар бизга муҳимдир" деб, таъкидлаган эдик.
Мана шу сабаб, узоқ вақтдан бери каналимизда фаол бўлмаган, обуна бўлиб, аммо каналимизни кузатмаган обуначиларни аниқлаб, каналдан удалит қилмоқдамиз.

Ин Шаа Аллоҳ, каналимизда янада манфаатли мақола ҳамда мулоҳазалар режа қилмоқдамиз.
Қолаверса, энг фаол ва узоқ вақтдан бери каналимизда обуна бўлиб турган обуначиларимизни, онлайн давра суҳбатлар ва савол-жавоблар ўтказадиган махсус гуруҳимизга қўшиб борамиз.

Аллоҳ барчамизни илмимизни янада зиёда қилсин🤲


Суҳбатдан...

Руҳан эзилиб, сиқилишлар инсонда қачонгача давом этади?

Эзилиш ва сиқилишлар керак эмаслигини тушуниб етгунича давом этади...


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Ҳаёт лаззатини ҳис қилолмайдиган инсоннинг уч белгиси:

1. Перфеционизм - ушбу симптомга эга инсонлар ҳар нарсадан мукаммалик қидириб, мазза қилиб яшашдан мосуво бўладилар. Аксарияти бахтли бўлишликдан йироқдадирлар.

2. Хато қилишдан қўрқиш - биринчи симптомнинг давоми. Бундай инсонлар таваккал қилолмайдилар, янги иш бошлолмайдилар. Бир жойда қотиб қолиб, ўсиш ва ривожланишдан мосуво бўладилар.

3. Кичик натижа ва ютуқлардан қаноатланмаслик - бундай инсонлар бирданига катта даромад кутадилар. Улар ҳаёлида бир воқеа содир бўладиюуув, ҳамма нарсаси тубдан ўзгариб кетишига ишониб яшайдилар. Кичик натижаларга беэътибор бўлиб, шукр қилмайдилар.
Катта нарсани кутгунича, кичик ютуқлари бесамар кетади..


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲ🕊

Шукуҳли кунларда каналимиз бироз сокин бўлиб қолганини тушунасиз деган умиддамиз!
Кириб келаётган Ҳайит айём муборак бўлсин
💐


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲУ🕊

Боланинг одоб-ахлоқли, оиласига ва жамиятга фойдаси тегадиган ҳамда олимлардан бўлиб етишишига учта муҳим омил таъсир қилади:
- ҳалол луқма;
- шахсий намуна;
- тарбия.

Аллоҳ фарзандларимизни салоҳиятли, илмли ва илмга амал қилувчи, олим ҳамда қорилардан қилсин🤲

ЖУМА айём муборак бўлсин💐


МАЪЛУМОТ УЧУН...

Бола туғилганида, у учун янги ва ўрганилмаган учта эмоционал реакция вужудга келади:

1. Қўрқув - янги дунё ва ўз ҳавфсизлигига бўлган хавотирга нисбатан жавоб реакция;

2. Ғазаб - туғилгунга қадар эркин ҳаракатда ётиш ва исталган вақтда озиқланиш ўрнига, бола танасини чекланишига қарши реакцияси;

3. Севги - эркалаш, силаш ва яхши гапга боланинг табассум ҳамда бошқа ёқимли ҳаракатлар билан жавоб қайтариши. Доим эркаловчи она бола учун шартли стимул ҳисобланади.

Мана шу дастлабки, фундаментал эҳтиёжларнинг қондирилмаслиги ёки унга салбий таъсир қилиниши, боланинг психологик саломатлигида муқаррар ёмон из қолдиради ! ! !


Мана шуни, кўпроқ танишилар ва яқиниларга юбориб қўйсангиз, манфаатли бўлади деган умиддамиз


Бола дунёга келгач, фақат ўзи ва дунё мавжуд деб ўйлайди. Бу вақтда, бола ўз танаси ва терисининг чегарасини ҳис қилолмайди. Қолаверса, ўзи ҳамда онасининг танаси ўртасидаги чегарани ҳам ажратолмайди.
Бироз вақт ўтгач, кўз ўнгида дунё иккига бўлинади. Яъни, онаси алоҳида дунё эканлигини англайди, энди мен ва онам бор деган тушунча шаклланади. Таҳминан икки ёшларида, қарасаки, яна бир дунё, ота пайдо бўлади. Яъни, энди отасини ҳам тўлиқ англайди. Шундан кейин, дунё жуда кўп бўлакларга бўлиниб кетади.
Аммо "болалик эгомарказ" (эгоцентризм) давом этаверади. Яъни, "онамнинг кайфияти ёмонми, демак, мен нимадир ёмон иш қилдим", "ота-онам уршишмоқдами, демак мен сабабчиман", "мушукчамга нимадир бўлдими, мен деб бўлди" ва ҳоказо...
Бундай кичик айбдорлик вақти келиб, ўтиб кетади. Бироқ, айримларга бу айбдорлик мерос бўлиб қолиши мумкин. Натижада, доим ўзини айбдор ҳис этиш, бутун ҳаёти давомида унга "ҳамроҳ" бўлиб қолади.
Шунда муаммо сизда бўлса, психолог мутахассисга албатта мурожаат қилинг ! ! !

Показано 20 последних публикаций.