Psixolog_Goar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


◾10 йиллик тажрибага эга оилавий психолог Гавхар Абдурахманова
◾мени ишим сиз ичингизга кўмган ҳақиқатни англатиш
✅ Консультация буйича:
@GoarAdmin2
Менеджер: 99-585-88-55

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


Бу расмни сизга совға қилиб юбораман қараб нимани ҳис қилябсиз?
Изоҳларда ёзинг, биринчи келган ҳаёлингизга фикрни…

289 0 2 38 19

Жавоблар жуда кўп изохларда қолдирилган…

Энди шу ёзилганларни тахлил қиламиз. Инсон ҳис қилар даражада ўзининг ички оламини тасаввур қилиб ёзади… ёки гапиради.

Энди ўзингиз ёзган жавобларни ўқинг, у қанчалар сизнинг ички оламингизни акс этади… ?


Шу расмга изох беринг. Қараганингизда нимани ҳис қилябсиз?

https://t.me/Psixolog_Goar


Кўп нарсаларни мантиқан ўйласангиз, жавоблар келади.

Яратган Эгам ҳайвонларни озуқасини ўрмонни ичидан топиб қорнини тўйгизадиган қилиб қўйган. Табиатни мувозанатини сақлаш учун йиртқич ҳайвонлар бир-бирини гўштини еб тирикчилик қилишади. Ўт-ўланларни, ҳашоратларни ейишади. Жон сақлаш учун инстинкт берилган, лекин ақл-онг деган нарсалар берилмаган. Уларнинг ўртасида ҳеч қандай пул олди-бердиси йўқ. Лекин қорни тўяверади… Бу норма тўғрими?

Одамзод эса ақл-онг-қалб билан бойитилган фарқимиз ҳам шунда. Шунчун биз билим, ўқув, кўникма, малакаларга эга бўлиб уни қийматини пул билан баҳолаб бу дунёда яшаймиз. Айтишиз мумкин, пулга сотиб олинмайдиган нарсалар бор деб, ҳа албатта дейман. Лекин яхшилаб ўйлаб кўринг, пул билан муомала қилябмизми? Демак у ҳам ҳаётимизда муҳим восита. Уни ишлаб топиш учун ақл керак! Ақлли бўлиш учун илм керак! Илмли бўлиш учун инсонга идрок керак! Ва энг асосийси ҳотиржам қалб илмни осон эгаллай олади ва бу ҳотиржамлик унга осон ва енгил пул йўлларини очади…

Давомини аудиода айтаман…

https://t.me/Psixolog_Goar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Psixolog_Goar
📹 Farzand ko'proq kimdan o'rganadi? | Psixolog Gavxar Baxadirovna
👤 #Modul5

Хохланг бу видеони тўғридан-тўғри Ютубдан кўринг:
👇👇👇
https://youtu.be/QfsX2LRCzHA?si=EEB1bxpBVA0GyFiP


ТУХУМДОН КИСТАСИ ёхуд Аёл киши севгидан воз кечганда…

Киста ўзи бу нима? Медицина тилида Тухумдон тўқималарининг кенгайиши, опухоли у бўлиши мумкин доброкачественный ёки злокачественный.

Тиббиётда кистанинг келиб чиқиши, гормонал ўзгариш, инфекция, жароҳатлардан бўлиши мумкин дейилади.

Мен сизга бугун психологик томондан кистанинг келиб чиқиши ҳақида гапираман. Руҳият билан боғлиқ-инсоннинг ички конфликтлари билан боғлаймиз.

Мисол: - “Мен ундай бўлишни истамайман, лекин шунақа бўлишга мажбурман” Ёки “Ҳохлайман, лекин мумкин эмас” Ички ҳохишларига қарши чиқиш. Организмда тушунарсиз, ўзгаришларни келтириб чиқаради. У бўлиши мумкин почкада, бачадонда, тухумдон, жигар вхк…

Буни тушунишимиз учун тухумдонлар 2 та эканлигига қаранг. Ва ички овозни 2 хиллиги ҳохламайман, мажбурман тухумдонларда ишлаш жараёнини бузилишига олиб келади. Чунки инсон ўзлигича бўла олмаётганлигини белгиси.

Тухумдонлар тўлиқ табиат назоратида цикл бўйича ишлайди. Фолликулалар ёрилиб, яицеклетка етилади. Агар аёл кишида ички конфликтлари, бузғунчи (деструктив) программаси, ўзининг аёллик қисмини қабул қилмаганлик даражаси, оналик, туғиш, эркак билан муносабатлар шаклланмаган бўлса у ҳолда ментал / психологик / физиологик даражада жараёнларда ўзгаришини кўрсатади.

ТУХУМДОН КИСТАСИ

Кўп олимлар изланиб, киста бор жойда суюқлик ҳам бор ва улар айтишдики, ташқарига чиқарилмаган ҳиссиётларнинг ўша ердаги йиғиндиси, рухан муаммолар ва ҳамма қалбга яширган сирлари шу суюқлик ичида тўпланади деган хулосани беришди.

Мени психологик консультацияларимда 3 хил турдаги муаммо билан келадиганлар кўп учрайди.
1) Ҳохишларига қарши чиққанлар
2) Фарзанд кўриш истагини (англаманган ҳолда истакларига киритганлар) ҳохламаслик.
3) Эркак билан боғлиқ. (Ота-ака-турмуш ўртоғи)

Киста 2 хил бўлади деб юқорида айтдим. Ким биландир боғлиқ ҳолатда!
Доброкачественный - бу тури билан оғриган аёл алами бор, ҳафа кимдандир ва ичига яширган.
Злокачественный - тури билан оғриган аёл қасд олгиси келади. Зулумкорни ўта кечиролмайди.

Фарзанд кўриш ҳолати билан!
Подсознательно (онгости ҳолатида) ҳомиладор бўлишга таьқиқ. Бу таьқиққа асосан репродуктив саломатлик фолликулаларга “буюради” ҳомила ушлаши учун яицеклеткаларни чиқармасликни. Етилган фолликулалар шу онда кистага айланади.

Тушунаябсизми? Мен нималар деяётганими?

Хатто фарзандини туғиб ундан айрилган оналарда ҳам киста кузатилади. Угроза билан оғриган аёлларда ҳам. Аборт қилдирган (бир нечта) бўлса ҳам киста ўсиб чиқиши мумкин бачадонда ёки тухумдонда Гўёки, “болам мен билан, у ўлмаган мен доим уни кўтариб юраман” англанмаган фикр бўлади.

Ишонинг! Мушук боқиб у қочиб кетса ёки ўлиб қолганда қаттиқ ўрганиб қолган аёлларда ҳам киста кузатилган.

Қаранг қизлар, кўп нарса боғлиқликлар билан ҳам боғлиқ.

Хатто киста ўлгур, 40 ёшдан кейин ҳам туғаман деган аёлларда ҳам учрайди. Нега десангиз, аёл ҳохлайди, ақлини бир чети эҳҳ, энди кеч дейди. У ҳали туғилмаган боласини ақли билан йўқотди. Юқорида айтганимдай ички конфликт. Айнан шу ички афсус киста чақиради. Орангизда шундайлар ҳам бордир ўқиётган бўлсангиз, зудлик билан консультациямга ёзилинг.

Ўнг тухумдон психосоматикасига қарайдиган бўлсак, бу организмнинг салбий ҳиссиётларга таьсири билан ифодаланади. Стресс ва депрессия билан боғлиқ. Эски оғриқлар, муаммоли вазиятлар, яқин инсонлар берган зарбалари. Ўзининг оғриқларини қўйиб юборишни билмаслик ёки ҳохламаслик. Айнан шу кучли эмоционал ҳолатлар кистали ўсмалар ўсишига сабаб бўлади.

Ҳа-я гапирсам, ёки ёзсам ҳеч тўхтамайманда гап келоради. Яна битта маьлумот Фолликуляр Киста - бу КЎЗ ЁШЛАР билан КУРАШИШ дейилади (йиғлаб-йиғлаб чиқариб юборилмаган кўз ёшлар) зудлик билан қабулимга сиз ёзилинг! Онлайнми-Жонлими фарқи йўқ!

Хуллас, шуни аввал ўрганиб ўқинг, билимга эга бўлинг. Қаранг, қанча сиз билмаган, эшитмаган маьлумотларни бердим. Охооо консультация олсез энди тасаввур қилоринг қанча мандан эмоция оласиз.

Муаллиф Психолог Гавхар Абдурахманова (кўчирилмасин муаллифлик ҳуқуқига эга ёки автор билан бирга кўрсатилсин)

Суҳбатга ёзилмоқчи бўлсангиз:
@GoarAdmin2 ёзинг

https://t.me/Psixolog_Goar


Тухумдон кистасининг психосоматикасини гаплашамиз…


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Аччиқ_ҳақиқат
#Қалампир

Бу дунёда ҳамма нарсанинг тўлови бор…
Ҳаракатланаябсизми? Йўлда тезликнинг ҳам чегаралари бор…
Нафас олябсизми? Хатто нафасингиз ҳам сизникимас, эьтибор беринг уни қайтариб чиқариб берябсиз!!! 🙌


Лекин 1 та нарсани билинг, сиз ҳозир фарзандингизни ўзингизга қулай, рамкалар ичида, шўхликларини кўтара олмайдиган онамисиз? Уйда фақат сизнинг айтганингиз бўладими? Сиз бемалол 7 махалла эшитадиган қилиб бақириб сўка олябсизми? Офарин!!! 👏

Албатта ўзингизга қулай қилиб тарбиялабсиз! У ўзлиги, дунёсини сизнинг қош-қовоғингизга мослаштиришга мажбур! Катта бўлганда бошқалар ҳам ундан фойдаланишини гувоҳи бўласиз… Ва қўлидан ҳеч бир иш келмай, йўлини топа олмай, муносабатлар қура олмай юрган пайтда бу гапларимни эсланг… (балким унда орадан 25 йил ўтган бўлар…) ☝️

Ёдингизда бўлсин! Сизнинг “кетиб қолган” асабларингиз учун ўзиз туққан болангиз айбдор эмас!!! ✋

Бу аччиқ сўзларимни Кимга юборишни ўзингиз биласиз!

Ҳа, топдингиз бу ўзингиз! Телеграмдаги избранный ❤️ папкангизга сақладингиз!!!

https://t.me/Psixolog_Goar


Кеча Киста ҳақида маьлумот беринг деган савол келибди. Бу ҳақида психологик билимлар сизга қизиқми? Лекин ҳеч қаерда эшитмаган маьлумотларга тайёр бўлишиз керак-даа…
Опрос
  •   Ҳа, жудаям керак!
  •   Йўқ ўзим биламан!
26 голосов


Ayol kishida tuxumdon kistasini tez tez paydo bulish yana yuq bulishi sababi tugʻrisida ozroq busayam
Biror bir tavsiya bersangiz
Buning sabablari xaqida


2. 3 марта кайтариб кузларим юмилди билмай колдим канай ухлаб колганимни❤️❤️рахмат катта оллох рози булсин


#Техника
#Бедорлар_учун

Кечаси ҳам сизни ухлатмайдиган ҳаёл бу сизнинг душманингиз, Сизга битта техника ўргатаман…

“-Биламан сен менда борсан ва бу мен учун ечими йўқдай муаммога ўхшасада, Аллохга осон. Сени қўйиб юборолмаганимдан, тунги уйқумни ҳам ўрнини эгаллагансан.

- Биз сен билан келишамиз ҳозир. Сени ўйлаганим билан у ҳал бўлиб қолмас экан. Демак бу ўйлар менга ёрдам бермаябти. Қайтанга миямни эгаллаб олябсан.

- Оҳ менинг Яратганим, шу он ва шу вақтдан бошлаб мен шу пайтгача онгим ва шууримни эгаллаб олган шу ўй-ҳаёлларимни сенга топшираман.

- Мен танамнинг олдида, уйқусиз тунларим билан қарзман. Менинг Парвардигорим! Сен Оламлар Сарварисан, Оламлар Яратганисан демакки мен ҳал қилолмаган муаммоларимни ҳам сен қандай тўғри ечимини биласан.

- Ҳаммасини сенга топшираман, сенинг измингдаман, сенинг хизматингдаман, ўй-ҳаёлларим сиз менга оғирлик қилябсиз. Ундан менинг жисмим, танам, бошим, юрагим ва органларим азият чекмоқда. Мен сизларни қўйиб юбораман. Ҳозирча мени тарк этинг. Сен шунчаки ҳаёлсан, ҳа мен ҳозир мириқиб ухламоқчиман…

- 1-2-3-4-5 шундай қилиб 10 гача сананг ва енгил бўлиб гўзал манзарали кенг дала атрофи тоғлар билан ўралган бепоён далада юрганингизни тасаввур қилинг…

Ва буни бир неча кун такрорланг. Бугунни ўзида таьсир қилади. Эрталаб уйғонганингизда натижасини ёзарсиз… Раҳмат шарт эмас 😉😊

https://t.me/Psixolog_Goar

495 0 32 11 51

Эркаклар ўзидан устунларни ёқтирмайди. Эҳтимол, шу туфайли уларнинг кўпчилиги ақлли аёллардан нафратланиб, аҳмоқ аёлларни севишса керак…

✍️ Агата Кристи

Эҳҳ, аёллар бир томондан шу гап ҳам тўғри, бир қарасанг, эркакларнинг маьшуқаликка танлаётган аёллари ўзларини жуда кўп жинниликка солиб, довдирча, аҳмоқча, ҳеч нарса билмайдиган, бечарашка бўволганлари учун ҳам, эркаклар уларнинг олдида ўзларини “герой” ҳисоблашади…

Қачон ўзиз ўрганасиз? Қачон?
Ёки гапларим нотўғрими?

https://t.me/Psixolog_Goar


Бизнинг кучимиз, севган нарсаларимизни қўйиб юбора олишимиз билан ўлчанади…

https://t.me/Psixolog_Goar


Мана гапимизни исботи. Юқорида консультациядан ўтган, боғлиқлиқдан узилган мижозимнинг дил сўзлари…

Қаранг, қандай самимий ва ички хотиржамликда ёзилган… 🕊️💐

https://t.me/Psixolog_Goar


#консультацияларимдан_кейс

Оилалиман. Ҳаммаси яхши. Рўзғорим бутун.
Мактабни битирганимга 25 йил бўлди. “С” мени синфдошим эди. Фақат менга тикилиб ўтирарди. Орқамдан жимгина таьқиб қилгандай юрарди. Дугоналарим, “С” ни менда кўнгли борлигини айтишарди.

Мен ҳам бора-бора унга кўникиб, зимдан яхши кўриб қолдим. Ўргандим. Ипсиз боғланиб қолнандим. Қизлик ғурурим эса, йўл қўймасди у билан очиқчасига гаплашишга. У бой оилани боласи, мен эса ўрта ҳол.

Мактаб битди. Бирин-кетин қизларни тўйи бўлди. Биз фақат тўйларда кўришиб қолардик. Дугонам “С” сени қўлингни сўрамоқчикан деган гапи мени янада умидларими кучайтирганди. Мен уни ҳар куни ўйлардим.

Оиламизда фақат қизлар бўлгани учкн, дадам қаттиқ қўл эдилар ҳаммаси назоратда, мени деярли ҳеч қаерга қўйишмасди. Кичкина телефоним бўларди. “С” шу телефонимга смс ёзарди. Қўнғироқ қиларди. Мен учун бу ёқимли эди. Шундай қилиб уни совчисини кута бошладим. Лекин дарак йўқ эди. Бир куни дугонам тўйга айтиб келди. Не кўз билан кўрайки, “С” нинг тўйи бўлаётганди.

Мен йиғлаб телефон қилдим. -У менга санам мани қийнама, уйимдагилар мажбур қилишди. Яхшиси сен ўша қизни суриштириб бер деди. Кўча-куйда қандай юради. Мен билмасам, деб менга топшириқ берди.

Ахир мен жинни бўлмасам, шу ишни қилармидим. У қизни суриштирдим. Яхши қиз деган гапни эшитдим. Лекин “С” га бу гапни етказишга қалбимни оғриғи, журьатим етмади.

Ўша кун. Загс. Машиналарни сигнали. Мен дод деб йиғлардим. Жайномозни устида фарёд уриб йиғлардим. Чилпарчин бўлганди юрагим.

Орадан вақт ўтди. Яна тўйлар бошланди. Синфдошларни тўйида кўришдик. “С” ҳам бор эди. У мени четга чақирди. Мени унутолмаганини, яхши кўришини ва мени уни 2чи хотини бўлишимни ҳохлашини айтди. Мен билан гаплаш деди.

Ахир мен 1 марта алдандим, ичимда нафрат, алам бор эди. Бир мартага бўлса ҳам, сени мен ҳам азоблайман деб рози бўлдим. Қасдимни оламан деган ҳаёлда. Лекин ундан кўра, яна ўзим ёмон қийналдим. Қиз бола бошим билан ичим азобланарди. Уни деб ҳам турмушим кечикаётганди. Ва шуларни билган ҳолда бир кун ҳаммасини тўхтатдим. Яхши хонадондан совчилар келарди. Шулардан бирига турмушга чиқдим.

Ишонинг, 18 йил бўлди турмуш қурганимга бирон марта эсламадим. Азобларим унутилиб кетди. Оилам гўзал, турмуш ўртоғим яхши инсон. Яна ҳаммаси синфдошларими тўйидан бошланди. У ҳам келганди. Биз яна учрашдик. У менга яна ўша гапларини айтди. Мен эса, яна уни қармоқларига илиндим. Яширинча телефонда гаплашишни бошладим. У учун алоҳида номер сотиб олдим.

Шу 1 йил давомида, мен ҳам хато қилаётганими англаб, лекин уни гапларидан кеча олмай яшадим. Болаларим, эримга бефарқ бўла бошладим. Ахир қачондир, сир очилиши мумкинку. Мен фақат телефонда гаплашганман. Умуман учрашмаганман уни кўрмасдим ҳам. Мен ақлан ва қалбан боғланиб қолган эдим.

Шу йилни охирида мен тўхтатишга қарор қилдим. Ва унга айтдим. У ҳам рози бўлди. Лекин бир гапни айтди: -Сен мени барибир унутолмайсан деди. Мана 1 ойдирки, биз умуман гаплашмаябмиз. У ҳам вада берди, мен ҳам. Лекин мен барибир уни ичимдан кутдим. Аранг баҳона учун Янги йилни кутдим табрик жўнатдим ва интиқиб кутдим қандай жавоб ёзаркин деб. Орадан бир неча соат ўтиб атига 1 та реакция келди зўр деган бўлди. Бу жавобсиз қолган смсим мени ўзимни қанча айблашга сабаб бўлди. Байрам менга хатто татимади. Ва Аллохдан ечим сўрадим. Ногох ярим кечаси, сизнинг Боғлиқликлар мавзусидаги видеоингиз ўз-ўзидан чиқиб қолди.

Ўша кунни ўзида админизга ёздим, дам олишку, байрамку деб ҳам ўйламабман. Олдингизга учиб борсамку, ичимдаги гапларни айтсам дердим.

Балким сиз мени ношукур деб ўйларсиз бу гапларимдан кейин. Лекин мен ҳиссиётларимни бошқара олмасликдан қийналдим. Бу қисмим мендан устун эди. Менга ёрдам керак! Ёлғиз ўзим эплай олмаябман. Шунинг учун олдингиздаман.

Мен (психолог): гўзалим, ҳаммаси яхши бўлади. Сиз билан терапия бошлаймиз. Сиздаги барча боғлиқликларни узамиз. Ва яна соғлом ҳаётингизга қайтасиз. (қолган суҳбат очиқланмайди чунки, ҳар бир мижозга индивидуал ёндашаман)

Азиз кузатувчим, сизга 2 чи коучингни ўзидан кейин мижознинг ҳолатини юбораман. Шахсан ёзган. Ўқиб ўзингиз гувоҳ бўлинг

@Psixolog_Goar


Демак кўпчиликка қизиқ…!

Бу мижоз Ютубдан БОҒЛИҚЛИКЛАР ҳақида видео ролигимни кўриб мени олдимга келди… https://youtu.be/U0nwjeTbBGc?si=hIy2HBp5ERF3E7V5

Консультация бошида мен ўзлигимга оиламга бутун танам, рухим, жисмим, ақлим ва қалбим билан қайтмоқчиман… шунинг учун сизни излаб келдим деб бошлади.

Гап шундаки, мени оилам тинч, турмуш ўртоғим меҳрибон, ҳаммаси яхши. Лекин ҳамма касаллик менда, мени рухиятимдаги кучли БОҒЛИҚЛИКДА … ҳа мен сизга озроқ айтишга уяламан… лекин сизни менга Худони ўзи кўрсатиб қўйди. Бу мўьжиза эди. Ва шу захотиёқ сизни олдингизга келишга қарор қилдим… уни қандай бўлганини ҳам айтиб бераман… дея мижоз озгина титроқ, ҳаяжонда гапирар эди…

Бировга кулгули, лекин сиз Ютубда гапираётган гаплар асл ҳақиқат. Биз бу ҳолатимизни на бировга айта оламиз, на билдирамиз.

Мен (психолог): Мен сизни тушунябман, эшитишга тайёрман. Нима ҳақида гапиришингизни тахмин қилдим. Ҳа, бу вазият ростан оғриқли…

Давоми бор…


Ўтган ҳафта кучли амалиёт қилдим мижозга дод деворди дегандим эсиздами? 🥺

Буни қаранг, мижозни ўзи рози бўлибди воқеаси кимгадир фойдали бўлсин деб… Молодец лекин… 🔥

Сизга қизиқми? Боғлиқликларни яна қандай турлари борлиги ҳақида билмоқчимисиз? 😮‍💨

https://t.me/Psixolog_Goar


Ҳар бир кучли аёлнинг ортида, унга бошқа имкон қолдирмаган ҳикоя бор…! 😔


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Инсон ҳаёти бу жиддий масала… ўзим ҳам шу қарордаман.
Сизга ишониб сирини бўлишгандан кейин, уни оммага олиб чиқиш яхши эмасда…

Ишонинг, неччи йиллик инсони ичида бировга айтолмаган сири бўлади. Вот сиз ҳайрон қолишиз мумкин.

Лекин мен эшитаман, уларни жон-қулоғим билан эшитаман. Далда бераман, бирга-бирга, қадамма-қадам енгамиз ичидаги оғриқларни…

Ана натижа-ю мана натижа кейин шу жойида мазза қиламан. Ишонинг!!!

Сиздаям шундай ҳолат бўлса, иккиланмай келоринг ёки #онлайн ёзилинг. Ман жудаям оддийман ва сизни боризча қабул қиламан…

Ҳозироқ менеджеримга ёзинг:
@GoarAdmin2
99-585-88-55

https://t.me/Psixolog_Goar

Показано 20 последних публикаций.