Шайтоннинг адвокати
“Шайтоннинг адвокати” (Devil’s advocate) – бу қарор қабул қилиш ёки муҳокама жараёнида атайин қарама-қарши фикр билдирадиган, таклиф ёки ғоянинг заиф томонларини топишга ҳаракат қиладиган шахс (ёки махсус берилган рол).
Мазкур тушунча аввалига дин (хусусан, католик черковида кимнидир авлиёлар рўйхатига киритиш жараёнида) амалиётида пайдо бўлган бўлса-да, ҳозирги кунда бошқарув, жамоавий муҳокама ва ижодий фикрлаш жараёнларида кенг қўлланилади. Шайтоннинг адвокати ролидаги инсон бошқаларнинг ғоясини “яхлит кўриш” ёки “қўллаб-қувватлаш” эмас, балки уни ҳар томонлама синовдан ўтказиш, соғлом танқид қилиш, шу тариқа хавф-хатарларни олдиндан аниқлаш ва энг яхши ечимни топиш мақсадини кўзлайди.
Муҳокама бошида кимдир (ёки кимлар) “шайтоннинг адвокати” ролини бажариши тайинланади. Бошқалар эса бу шахс ёки шахслар томонидан билдираётган қарама-қарши фикрларни шахсий адоват ёхуд рад этиш деб эмас, балки муҳокама сифатини яхшилашга бўлган ҳаракат сифатида қабул қилишлари керак.
“Шайтоннинг адвокати” одатда бирор муқобил таклиф кирита олади ёки жамоа аъзоларини шундай таклиф излашга ундайди. Бу жараён ижодкорликни кучайтиради, инновацион ва замонавий ечимларни кашф этишга ёрдам беради.
Қачон керак бўлади?
Масалан, Groupthink феномени олдини олишда асқатиши мумкин. Чунки, гуруҳнинг ҳаддан ортиқ ҳамжиҳатлиги туфайли танқидий ёндашув сўниб қолиши ва нотўғри қарорлар қабул қилиниши мумкин. Шайтоннинг адвокати бу вазиятда “душман” эмас, балки ўзига хос захира ролини бажаради.
@psixobloguz