Репост из: Dostoyevskiy
Кучлиларни севишмайди – улар жуда ноқулай одамлар. Уларни бошқариб бўлмайди.
Улар ўзларига қулоқ солишади, ўз қадрини билишади.
Уларнинг ботинида лангар бор, лангарки, у орқали ҳалол яшаш ҳамда ҳеч нимага қарамай бахтли бўла олиш истагида собит бўла оладилар.
Илдизлари мустаҳкам ва заминга шу қадар чуқур кирганки, суғуриб олиш ёки узиб ташлаш мумкин эмас. Худди уларнинг метин иродаси, ғурури, ахлоқи ва ўзига ишончини йўқ қилиб бўлмаганидек.
Кучлилар ҳар қандай ҳақиқатга, тақдирнинг зарбаларига, хиёнатга ва ўз ҳислари тўфонларига ёлғиз дош беришга қодир.
Улар оғриқдан қўрқмайди, чунки ўз қалбидаги савашни яшаб ўтиб ва бунинг дўзахий оташига дош бериб, жароҳатларини ҳикматга айлантира олади, шу сабабли қалбларини гўзаллик ва нафосат тарк этмайди.
Кучлилар бировнинг йўлига чиқиб садақа сўрамайди, бахтни бозорга солмайди, муҳаббат тиланмайди – бироқ Яратган уларга ишқни раво кўрса, уни буюк неъмат деб қабул қилади ва севгилиларини (ва уларнинг сирларини) ҳеч қачон сотмайди.
Ҳалол яшайдилар, виждонан иш қиладилар, ўтмишларини – андуҳ ва мукофотларини кўз-кўзламайдилар, бошқаларга қандай яшашни ўргатмайдилар, фақат ўз қалблари билан машғул бўладилар.
Ҳаётига ўзи масъул, уни бировнинг елкасига ортмайди, ўз айтмишлари ва қилмишларининг масъулиятини зиммадан соқит қилмайди, йиқилса фақат ўзини айблайди, хатолардан хулоса қилади холос. Кучлилар бекорчи афсуслар қилмайди, фойдали хулосалар чиқаради.
Улар фаросатли – алдаш ва ўзларига ёт нарсаларни (агар ўзлари истамасалар) сингдириш мумкин эмас. Ҳеч қачон ва ҳеч қандай шарт эвазига!
Ва улар кетишни билади. Бир марта ва бутунлай. Кучлиларнинг ҳислари, табиати ва сабрини синашга уринманг – ўзингиз синасиз.
@Kakku_uyasi_uzra_parvoz 🌟