ПРЕЗИДЕНТНИ ГИПНОЗЛАМАЙЛИК!
Мазкур мавзу ўзига хос характерга эга бўлиб, ўқувчилардан чуқур таҳлил қилишни талаб этади.
Қанчалик маддоҳмиз? Билиб билмай катта гапириб қўямиз. Тинчлигимизни ўйлаб воқеъликка қарши бўлган фикрларни уялмасдан гапирамиз. Кўпчилигимиз иккиюзламачимиз. Нега дейсизми?! Кўпчиликни оғзида давлат раҳбарига нисбатан деярли бир хил мазмундаги гап. Улар:
- Президент атрофидаги амалдорлар унга шантаж ва саботаж қилмоқда!
- Президентимизга гап бўлиши мумкин эмас фақат пастдагилар нотўғри ишлар қилмоқда!
Аслида шундай фикрларни пайдо бўлиши яхшиликка олиб келмай, давлат раҳбарини чалғитишни ва унинг масъулиятлардан халос бўлишига хизмат қилади. Ваҳоланки, Конституциямизнинг 93-моддасида: Ўзбекистон Республикасининг Президенти республика олий ҳокимият ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан тузади ва тугатади...
Маълумки, деярли ҳар бир юқори мансабга тайинлов Президент рухсати билан амалга ошади. Мансабдорнинг кейинги фаолиятига баҳо унинг иш фаолиятига қараб белгилансада, унинг хатти ҳаракатлари қонун доирасида назорат қилинсада лекин кадрга кафил бўлиш Президентга бориб тақалади. Умумий мазмунда Президент бошчилигида давлат бошқаруви мансабдорлар орқали шаклланади.
Юксак марраларни забт этаётган соҳа мутасаддиларининг марралари Президент хизматини ифодалагани каби порахўрлик ва бошқа жиноий ишлар билан қўлга тушганлар учун ҳам Президентнинг айрим хатолари сабаб бўлади. Иш бор жойда хато камчиликлар бўлиши табиий ҳол. Бир хил кетиши мумкин эмас. Буни инкор этиш ахмоқлик! Ҳаммаси бир текис кетадиган жой бу дунёда фақат қабристон ҳисобланади.
Президентга руҳий кўмак бериш учун юқорида келтирилган фикрлар мазмунини англаб етайлик. Президент яхши қолганлар ёмон!- деб айтиш бу ҳаммаси расво деган сўзни қоғозга ўралган шакли эмасми?! Амалдорлар ҳатто оддий халқ ҳам Президент бошчилигида юрт хизмати учун бир тану бир жонмиз ахир?! Ўзбекистоннинг қайси бурчагида нохуш ишлар рўй берса, оддий одамлардан бошлаб Давлат раҳбаригача барчамиз масъулмиз.
Президентни жамиятдан изоляция қилишнинг ягона йўли бу - унга ҳар қандай вазиятда ҳам маддоҳлик қилиш ҳисобланади. Давлат раҳбари ўз қарорларини ижроси жойларда қандай амалга ошаётганини билиши учун ҳам дўстона танқидга эътибор беришимиз лозим. Амалдаги раҳбарларнинг барчаси Президент қанотлари саналади. Учишга қийналган лочин янги қанот чиқариши лозим. Бор гап шунда!
Тафаккурни ўзгартирайлик. Хато қилган амалдорни кўрсак, Президент қарори мана шу масалада нотўғри бўлган экан дейдиган бўлайлик. Кўр-кўрона ён атрофдагиларни қоралаш мантиқан тўғри иш ҳисобланмайди! Президент шундагина ҳар доим огоҳ бўлишга интилади! Гипнозлаш билан иш битмайди!
Президентни яқиндан билганлар - Қўрқмаслик керак!- деб айтиб туришибди ахир.
Мардон Аслонов