ХАЛҚ ИРОДАСИ ЙЎЛИДА
Президент ҳақми? Унинг ислоҳотларининг умри қанча? Нега ҳар бир ўзгаришлардан халқ азобланиши керак? Қачонгача умид билан яшаймиз? Ушбу саволларга жавоб топишга ҳаракат қилайлик...
Сиёсий жараёнлар қайнаб турган даврни бошдан кечирмоқдамиз. Йиллар давомида ҳақиқат деб билган тушунчалар рўё, ҳаваслар бўлса ҳақиқатга айланиб қолаётгани нафақат оддий инсонларни балки соҳа мутахассисларни ҳам саросимага солмоқда. Янги даврни бошланиши Шавкат Мирзиёевнинг бевосита олиб бораётган ислоҳотларига чамбарчас боғлиқдир. Умумий олиб қаралганда халқ манфаатларига хизмат қилувчи қатор ўзгаришлар тезлик билан амалга ошмоқда. Водий аҳли учун пойтахтга келишда қатор постларда паспорт текшируви тарихда қолди. Қисман ёрдамга муҳтож бўлган оилаларга Давлат томонидан ёрдам берилмоқда. Таълим сифатига алоҳида эътибор қаратилиб, лицей ва коллежлар сони кескин камайтириш орқали мактаблар салоҳияти оширилмоқда. Умуман олиб қаралганда охирги йилларда қатор қулайликлар инсон манфаатлари учун хизмат қилмоқда. Шу билан бир қаторда айрим соҳаларда жиддий камчиликлар ҳам намоён бўлмоқда. Ҳукумат томонидан бир томонлама ўйланган қарорлар қабул қилиниши шулар жумласидандир.
Шунча ўзгаришлар нахотки фақат бир инсон яъни Президентнинг ташаббуси билан бўлаётган бўлса?! Албатта, шундай! Барча ислоҳотлар ортида Давлатимиз раҳбарининг тинимсиз меҳнатлари ётибди. Лекин масалани бошқа томони ҳам борки, уни ҳисобга олмасак, келажакда улкан зарарлар келтириши мумкин. Бу нима дегани?! Бу амалдаги Президентнинг бугунги кунда олиб бораётган эзгу ишларини келажакда қайсидир янги раҳбар келиб ўз фармони билан ҳаммасини тубдан ўзгартириши мумкинлиги билдиради. Президентлик абадий эмас! Буни барчамиз биламиз ва гувоҳи бўлиб турибмиз. Шунингдек, Ислом Каримовнинг коллеж ҳақида билдирган фикрларига қарсак чалиб маъқуллаб турган амалдорларнинг биронтаси бугунги кундаги ўзгартиришларга эътироз билдирдими?! Йўқ! Билдира олмайди ҳам. Биринчидан, тўғри қарор эканлигини тушуниб етишди. Иккинчидан, бирон нарса деса ишдан кетиши мумкин. Халқ манфаатларидан кўра ўз лавозими устун қўйган амалдорлар талайгина. Нима демоқчи эканлигимизни фаросати бор одам яққол тушуниб етди.
Мазкур мавзуни нима учун кўтардик?! Албатта, бугунги халқчил ислоҳотлар томири келажакда мустаҳкам бўлиши тарафдоримиз. Нафақат Президент олиб бораётган сиёсатни қўллаб-қувватлаш балки халқимизни келажакда яна сарсон бўлмаслигини таъминлаш барчамизнинг асосий мақсадимиз бўлиши лозим.
Юқорида тахмин қилган нохушликлар келажакда бўлмаслиги учун Ўзбекистоннинг умуммиллий бош ривожланиш режаси халқимиз иродасидан келиб чиқиб, референдум орқали қабул қилиниши лозим. Унинг асоси Конституция томонидан ҳимоя қилиниши шарт. Ҳар бир сайланган янги Президент ушбу режа асосида халққа хизмат қилиши талаб этилади. Шундагина, уни ўзгартирган ҳар қандай раҳбар халқ иродасига қарши чиққан бўларди. Халқимиз ҳар сафар янги раҳбарларга мослашишга эмас, балки раҳбарлар халқимиз иродасига мос равишда хизмат қилишга интилиши адолатдан бўларди.
Айтиб ўтилган таклиф нафақат давлат миқиёсида балки вилоят ва туман даражасида ҳам амалда бўлиши лозим. Янги ҳоким ўзидан олдинги собиқ ҳокимни тўхтаб қолган ишини давом эттириши керак бўлади. Бунинг учун ҳар бир вилоят ва туманнинг бош режаси Давлатнинг асосий режасидан келиб чиққан ҳолда яратилиши зарур.
Умуман бундай таклифнинг ўзига хос жиҳати шундаки, оддий инсонлар қийналмаслиги ва келажакка бўлган ишончи аниқ бўлишидан иборатдир.
Халқимиз орасида “Қирол ўлди, яшасин янги қирол!” ва ҳукумат мулозимлари онгида “Подишоҳ амри вожиб!” – деган мақоллар кенг тарқалган экан. Албатта, амри вожиб агар ҳақ бўлса, ноҳақ бўлсачи?! Ҳар бир соҳани ўзига хос етук мутахассислари бўлади. Агар ислоҳотлар тегишли соҳага ўзининг салбий таъсирини ўтказиши маълум бўлса-ю мутахассислар ўз фикрини айтмаса, қандай бўлади?! Аслини олганда Ватанга муҳаббати бўлмаган жамият онгида шундай тушунчалар пайдо бўла бошлайди. Бефарқлик ва лоқайдлик ҳукмрон қилади.
Олдинги раҳбарга тош отиш мусобақасида орамиздан жаҳон чемпионлари чиқишини инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, ушбу ифлос иллат