Ҳар бир кун биз учун туҳфа
Америкалик машҳур ёзувчи Бел Кауфман 103 йил умр кўрган. Умрининг сўнггига қадар ақлу ҳуши, онги ажойиб тарзда соғлом сақланган. Ёзувчи ҳамиша дид билан кийинган, ҳафтада бир маротаба рақс тўгарагига қатнаган. Ҳатто 100 ёшида Нью-Йоркдаги Хантер коллежида маърузалар ўқиган.
У «Пастга олиб борувчи зинадан юқорига» асари билан дунёга танилган. Суҳбатлардан бирида унинг сўнмас шижоати ҳақида берилган саволга аёл бобосининг сўзлари билан жавоб берган: «Ҳаётинг тугаш сари кетаётган бўлса ҳам яшаш керак!» Кейин эса ўзидан қўшимча қилган:
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
👉 @postdarasmiy

«Инсон яшар экан, қизиқувчан бўлиши ва доимо билишга интилиши лозим. Яъни, одамларни, санъатни ва китобларни ўрганишдан чарчамаслик керак. Бу орада, умр якунига етиб бораётганини хаёлга ҳам келтирманг, бу ҳақда ўйлаб, руҳингизни туширманг. Ҳар бир туҳфа этилган кун, ондан баҳра олинг, ўзингизни севинг. Ҳамиша зинадан юқорига интилиш зарур. У қаерга олиб борса ҳам».
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
👉 @postdarasmiy