ЮКСАК ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
Инсон умрининг мазмуни ҳалол меҳнат қилиб, халқнинг ҳурмат-иззатига сазовор бўлишдан иборатдир. Юрт равнақи учун фидойилик билан хизмат қилган бундай инсонлар доимо эъзозланиб, муносиб тақдирланиб келинган. Яқинда Хоразм вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида узоқ йиллар ички ишлар органларида хизмат қилган ППХ батальони командири, подполковник Ҳамидулло Қурбонов, батальон ходимлари, катта сержант Рашид Абдуллаев ҳамда кичик сержант Ҳамидбек Атажановлар тантанали равишда пенсияга кузатилди. Уларга вилоят ИИБ раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан миннатдорлик билдирилди ҳамда миллий тўн ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
@Postdarasmiy