“ЖАРҚОҚ”ДА САЙЁР ҚАБУЛ
Қоровулбозор туманининг олис ҳудуди бўлган “Жарқоқ” маҳалласида очиқ мулоқот тарзда ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди. Жумладан, ички йўлларни шағаллаштириш, суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, тадбиркорликни кенгайтиришда амалий ёрдам бериш, субсидия асосида тикув машинаси олишда кўмаклашиш масалаларининг ечимига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, 16 ёшга тўлганлиги муносабати билан биринчи маротаба фуқаролик паспорти оладиган 4 нафар ёшга ID-карталар тантанали топширилди.
Бундан ташқари, масъуллар билан биргаликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган “Жарқоқ” маҳалла боғига дарахт кўчатлари ўтқазилди.
А.ЗАЙНИЕВ,
сафдор.
Бухоро вилояти.