Вулқон талантни судраб чиқади!Вулқон ернинг 150-250 км чуқурлигида ҳосил бўлади.
Келиб чиқиш сабаби — кучли иссиқлик ва босим.
Вулқон отилишини кўплаб одамлар ёмон табиий ҳодиса сифатида тушунади.
Аммо, вулқон отилганида:
Миллиард йиллардан бери ер остида ётган кимберлит ва лампроит жинсларини ер юзига судраб чиқади.
Геологлар бу икки тоғ жинсига — қаттиқ қизиқади. Чунки улардан олмос олинади!
Олмос олиш жараёни осон эмас: дастлаб геологлар кимберлит ва лампроитни излаб топишади. Ишчилар қазиб олишади.
Мутахассислар эса тошларга ишлов бериб, олмосга айлантирадилар.
Ноёб олмос бўлиш етарли эмас. Уни сота олиш ҳам керак. Энди 50-70% муваффақият маркетингга боғлиқ:
2017 йили 284 та Феррари нархига сотилган олмосни мисол қилишимиз мумкин.
Хуллас:
Босим + портлаш + вулқон + мутахассислар меҳнати + маркетинг = қимматбаҳо олмос.Инсоннинг таланти ҳам шундай кашф этилади. Олмосга ўхшаймиз:
Талант дастлаб ичимизда ётади. Қийин даврлар, кучли босим, руҳий вулқонлар уни сиртимизга олиб чиқади.
«Геолог» — устозлар уни топади ва бизга билдиради.
Талантимиз устида ишлаймиз, янада ривожлантирамиз. Мутахассислардан ёрдам оламиз.
Шунда қадрли, қимматбаҳо кадрга айланамиз.
Бу тарозининг бир палласида.
Иккинчисида эса: ўзингизни сота олиш. Талантингизни кўрсата олиш!
Фикримча, биздан талантлар чиқмаётгани сабаби шу:
1. Меҳнат етишмаяпти.
2. Меҳнат бор - қийинчилик йўқ.
3. Меҳнат + қийинчиликлар бор - устоз йўқ.
4. Меҳнат + қийинчилик + устоз бор - ўзини кўрсата олмайди.
Қиссадан ҳисса:
Босим бўляптими? Руҳан азобланяпсизми? Меҳнат чарчатдими? Қийналяпсизми? Устозлар кўп вазифа юклаяптими?
Сиқилманг. Сиз қимматбаҳо олмосга айланяпсиз!
@Ustoz_kundaligi