Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Раддия.
Ҳурматли фуқаролар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари!
Ижтимоий тармоқларда Давлатобод туманидаги “Афсоналар водийси” боғида содир бўлган аянчли воқеа ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилаётганини қайд этамиз. Ушбу хабарларда 19 ёшли қизнинг ҳалок бўлгани ҳақида айтилган, аммо ушбу маълумот ҳақиқатга мутлақо мос эмас.
Шуни алоҳида таъкидлаймизки, тегишли ташкилотлар томонидан олиб борилган текширувлар натижасида Афсоналар боғида ҳеч қандай бахтсиз ҳодиса қайд этилмагани тасдиқланди. Барча атракционлар санитария-техник хавфсизлик қоидаларига мувофиқ ишлатилмоқда ва мунтазам назоратдан ўтиб туради.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни, расмий ахборот манбаларига мурожаат қилишни сўраб қоламиз. Оммавий ахборот воситалари ва фаол блогерларни эса тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга мослигига ишонч ҳосил қилмасдан туриб, нотўғри ахборотни оммалаштирмасликка чақирамиз.
Шуни унутмаслик лозимки, асоссиз маълумот тарқатиш нафақат ёлғон хабарлар пайдо бўлишига олиб келади, балки жамиятда салбий кайфиятни келтириб чиқариши мумкин. Ахборот тарқатишда масъулиятли бўлиш барчамизнинг фуқаролик бурчимиздир.
Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Sayt|Telegram|Facebook|Instagram|X|YouTube|Murojaat