Пахта хом ашёсининг бошланғич нархи эълон қилинди
Бугун пахта хом ашёси бўйича биржа савдолари ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сонли қарори билан тасдиқланган пахта хом ашёсини биржа савдолари орқали сотишни тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 12-бандига мувофиқ, Нью-Йорк биржасида пахта толасининг охирги 6 ойдаги ўртача фьючерс котировкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган, биржа савдоларида фьючерс шартномаси асосида сотиладиган 1 тонна (биринчи нав, иккинчи синф) пахта хом ашёсининг бошланғич нархи - 7 720 000 сўмни ташкил этди.
Пахта хом ашёси бўйича биржа савдолари душанба-жума кунлари икки савдо сессиясида (эрталабки сессия – 09:00-12:30; кечки сессия – 14:00-18:00) ўтказилади.
🔗Манба: Klaster.uz
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram