ЎЗБЕКИСТОНДА ТУПРОҚЛАРНИНГ ТУЗЛИЛИК МУАММОСИ ВА МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР МИҚДОРИНИ ОПТИМИЗАЦИЯ ҚИЛИШ
🟢Тупроқларнинг тузланиши: Ҳозирги ҳолат
Ўзбекистон тупроқларининг салмоқли қисми тузли бўлиб, бу қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни пасайтирувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Тадқиқотлар натижасида аниқланган маълумотларга кўра, мамлакат ҳудудидаги тупроқларнинг 50-60% гача бўлган қисми турли даражадаги тузланишга учраган. Тузланган тупроқлар асосан Амударё ва Сирдарё вилоятидаги суғориладиган ерларда кўпроқ учрайди.
🟢Минерал ўғитлар: миқдорини оптимизация қилиш зарурати
Тузли тупроқларда минерал ўғитларни ҳаддан ташқари кўп қўллаш самарадорликни ошириш ўрнига аксинча тупроқнинг физик-кимёвий хусусиятларини ёмонлаштириши мумкин. Айниқса, азотли ва фосфорли ўғитларнинг нўноқ миқдорда қўлланиши тупроқ тузилмасини бузиб, унинг унумдорлигини янада пасайтиради.
Мавжуд маълумотларга қараганда, ҳозирги вақтда ўртача ҳар гектар суғориладиган ерга 200-300 кг минерал ўғит ишлатилади. Тупроқнинг тупроқ таҳлилига кўра ёки бир сафат айниқса фосфорли ва калийли ўғитларни бермай бир сафар бериб, суспензия ўғитлашга ҳам аҳамият берилса самарадорлик янада ошади. Минерал ўғитларни тупроқдаги туз миқдорига мос равишда камайтириш зарур.
🟢Тузли тупроқлар учун минерал ўғитлар қўллаш тартиби
Тузли тупроқларда қишлоқ хўжалиги экинларини минерал ўғитлар билан самарали озиқлантириш учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш тавсия этилади:
1⃣. Тупроқнинг кимёвий таҳлили: Минерал ўғитлар миқдорини аниқлашдан олдин тупроқдаги тузларнинг даражаси ва таркиби аниқланиши лозим.
2⃣. Маҳаллийлашган ўғитлаш: Ўғитларни бир текисда сепиш ўрнига, фақат экин илдизлари жойлашган ҳудудларга бериш самарали.
3⃣. Ўғитларни босқичма-босқич қўллаш: Бир марталик кўп миқдордаги ўғит ўрнига, уларни бир неча марта кичик миқдорларда киритиш мақсадга мувофиқ.
5⃣. Биологик ўғитлардан фойдаланиш: Минерал ўғитлар ўрнини қисман органик (мисол учун хайвонлар гўнги (нури)) ёки биологик ўғитлар билан тўлдириш орқали тупроқ унумдорлигини ошириш мумкин.
5⃣. Тупроқни туздан тозалаш: Ўғитлашдан олдин ювиш (мелиорация) ишлари орқали тупроқдаги ортиқча тузларни камайтириш керак...
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Маълумотларга қараганда: Ҳайвон гўнги таркиби ҳайвон тури, ёши, озиқланиши ва сақлаш шароитларига қараб ўзгаради. Гўнг таркибида асосий озуқа моддалари сифатида азот (N), фосфор (P₂O₅) ва калий (K₂O) мавжуд. Масалан, қорамол гўнгида азот 0,29%, фосфор 0,17% ва калий 0,10% бўлса, товуқ гўнгида бу кўрсаткичлар мос равишда 1,63%, 1,54% ва 0,85% ташкил этади. Гўнгни тўғри йиғиш ва сақлаш унинг озуқа моддаларини исрофсиз сақлашда муҳим аҳамиятга эга. Тўшама материаллари, масалан, сомон ёки дарахт барглари, гўнг таркибини бойитади ва суюқликнинг йўқолишини олдини олади. Гўнгни ўғит сифатида ишлатиш тупроқ ҳосилдорлигини оширади ва тупроқнинг биологик фаолиятини яхшилайди. Оддатда, бир гектар ерга 20–30 тонна гўнг солиш тавсия этилади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, гўнг таркиби ва хусусиятлари ҳайвон турига, ёши, озиқланиши ва сақлаш шароитларига қараб ўзгаради. Шунинг учун гўнгни ўғит сифатида қўллашда унинг таркибини ҳисобга олиш муҳимдир.