Тасодифлар йўқ бу дунёда,
Учрашмадик иккимиз бекор.
Аллоҳимнинг режаларида
Биз англамас буюк ҳикмат бор!
Сен қайдаю, мен қайда эдик.?
Гўё қуёш, гўё, ой айро
Агар Аллоҳ хоҳламаганида,
Бўлармидим қаршингда пайдо.?
Дуч келмайди дарёга дарё,
Қушлар сира кетмас тўқнашиб.
Борлигингни билгандек гўё,
Келармидим довонлар ошиб.?
Чарчагандинг йўлларим кутиб,
Муҳаббатнинг кўзлари ожиз.
Мана энди бир лаҳза ўтиб,
Гўё эски танишлардекмиз..!
Сен қисматга ишонасанми.?
Кўрганмисан мени қайдадир..
Билсанг буни мўъжиза эмас.,
Тақдир дерлар, азизим, тақдир..!
Учрашмадик иккимиз бекор.
Аллоҳимнинг режаларида
Биз англамас буюк ҳикмат бор!
Сен қайдаю, мен қайда эдик.?
Гўё қуёш, гўё, ой айро
Агар Аллоҳ хоҳламаганида,
Бўлармидим қаршингда пайдо.?
Дуч келмайди дарёга дарё,
Қушлар сира кетмас тўқнашиб.
Борлигингни билгандек гўё,
Келармидим довонлар ошиб.?
Чарчагандинг йўлларим кутиб,
Муҳаббатнинг кўзлари ожиз.
Мана энди бир лаҳза ўтиб,
Гўё эски танишлардекмиз..!
Сен қисматга ишонасанми.?
Кўрганмисан мени қайдадир..
Билсанг буни мўъжиза эмас.,
Тақдир дерлар, азизим, тақдир..!