Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
КЕЧИККАН ТАРБИЯ ЁХУД ЯПОН ТАЖРИБАСИ ҲАҚИДА
Кўпчилик япон мактабини, болаларнинг мактабни ўзлари тозалашини мақташади. Аслида эса “япон тажрибаси” мустақилликнинг илк кунлариданоқ бизда авж олганди. Ўқитувчилар ва ўқувчилар ёппасига далага чиқарилди. Болалар ҳар куни синфлар полини ювиб, мактаб ҳовлисини супириб, ариқ тозалаб, камига ҳар ҳафта маҳаллага шанбаликка чиқарилди. Оқибатда эса мактабни ва кўчани супиришдан таълим олган миллионлаб гастербайтерлар, ўзбекчасига айтганда - меҳнат муҳожирлари етишиб чиқди.
Агар мустақилликнинг илк куниданоқ ўқувчиларга самарқандлик устоз каби меҳнатни қадрлашни, фаррошнинг ишини қилишдан кўра уларнинг меҳнатини қандай қилиб енгиллатиш йўлларини ўргатганимизда эди - бугунги кунда ёшларимиз ёт элларда кўча супириш, ахлат тозалаш, қор кураш ўрнига ўз билими, илмий салоҳияти, кашфиётлари билан дунёга лидерлик қилардилар. Дунё япон эмас – ўзбек мактаби, ўзбек ўқувчиларига ҳавас билан қарарди...
Мирзабек ЖАПАҚОВ, ҳуқуқшунос журналист.
@Pedagoglarga