ДЕПУТАТЛАРГА АСФАЛЬТДАН МУҲИМРОҚ ТАВСИЯ
(СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ДИҚҚАТИГА)
Ҳурматли сиёсий партия раҳбарлари ва бўлажак депутатлар! Сайловлар яқин. Республикамиздаги 10 мингдан зиёд мактаблар сайлов участкалари ташкил қилиниши учун шай турибди. Уларнинг аксарияти сиёсий тадбирга аллақачон тахт қилиб қўйилган.
500 мингдан зиёд педогог ходимлар сизнинг сайловолди ташвиқотингизга ҳам, сайлов куни бел боғлаб сизга хизмат қилишга ҳам тайёр.
Мактаблардаги 6 миллиондан зиёд ўқувчиларнинг ота-оналари, ака-опалари ҳам - фарзандлари, ука-сингиллари тақдирига, таълимига бефарқ бўлмаган номзодлар, партиялар учун овоз бериши шубҳасиз.
Шундай экан, мана шундай астрономик имкониятдан унумли фойдаланиб нафақат биринчи, балки, иккинчи ва учинчи галдаги вазифаларингизни ҳам мактабга, таълимдаги муаммоларни ечишга қаратсангиз – марра сизники!
Шунингдек, халқда норозилик кайфияти чиқараётган, арзимасдек туюлган муаммоларга ҳам чуқур назар ташлаб, уни бартарф қила олсангиз – Президентимизнинг халқни рози қилиш сиёсатини ҳам астойдил қўллаб-қувватлаган бўласиз.
Кейинги йилларда ота-оналар, меҳнат муҳожирлари орасида ана шундай норозилик, саросималик келтириб чиқараётган муаммолардан бири – аҳолининг қуйи қатлами, шунингдек, боқувчисини йўқотган ва меҳнат муҳожирлигидаги оилаларнинг энг иқтидорли фарзандлари ётиб таҳсил олаётган “Айрим фанларга ихтисослаштирилган мактаб интернатлари”нинг босқичма-босқич тугатилишидир.
Ваҳолангки, кейинги ўн йилликда халқаро олимпиадаларда медаллар олиб юртимиз шаънини ҳимоя қилиб келган ўқувчиларнинг аксарияти айнан мана шу мактаб-интернатлари ўқувчилари эди.
Мустаҳкам моддий техник базасига, ошхонасига, юзлаб ўринли ётоқхоналарига эга ва афсуски тугатилиш арафасида бўлган - қуйи қатламнинг минглаган иқтидорли фарзандларининг таълим-тарбия ўчоғини, бошпанасини сақлаб қолишга барча имкониятингизни ҳам ишга солинг.
Ана шундагина миллионлаб меънат муҳожирлари ҳам, уларнинг фарзандлари ташвиши билан яшаётган қариндош уруғлари ҳам сиз учун қўш қўллаб овоз беради.
Таълимга эътибор қаратган ҳар қандай сиёсий партияни қўллаб қувватлашга, унинг номзодларини ташқвиқот қилишга биз ҳам тайёрмиз.
Илло, Президентимиз: “Нажотимиз-мактабда, нажотимиз-таълимда, нажотимиз-билимда”, дея бежиз таъкидламаганлар.
Мирзабек ЖАПАҚОВ, ҳуқуқшунос журналист. Хоразм.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU