БОЛАЛАР КЎЧАДА ҚОЛИШАДИМИ?
(ЁХУД ЯНА МАКТАБ ИНТЕРНАТЛАРИ ҲАҚИДА)
Ота-оналар орасида яна саросима бошланган. Негаки, босқичма-босқич тугатилиши назарда тутилган Айрим фанлар чуқур ўқитиладиган мактаб-интернатлари тугатилиш арафасида.
Бундан икки йил олдин ҳам водийдан тортиб Қорақалпоғистонгача юзлаб ота-оналарнинг норозилик мурожаатларидан кейин “Норозиликларга ким жавоб беради?” сарлавҳали мақолада бу мавзуга тўхталиб ўтгандик. Аҳолининг қуйи қатлами, шу жумладан боқувчисини йўқотганлар ва меҳнат муҳожирлигига кетган оилаларнинг энг иқтидорли фарзандлари ётиб таҳсил олаётган бу ўқув даргоҳлари бутунлай тугатилса ходимлар ишсиз,болалар кўчада қоладими, деган савол кўпчиликни қийнамоқда.
Ходимлар-ку бошқа жойдан ризқини топиб кетар, аммо болаларчи? Улар кечаси кимларникидадир тунаб эрталаб оддий мактабга қатнар, бироқ қолган вақтдачи – бутунлай кўчада қоладими?
Ўзбекистонни Ижтимоий давлат, дея Конституцияга ўзгартиш киритсагу – қуйи қатлам фарзандларига сифатли таълим-тарбия, ижтимоий ҳимоя маскани бўлиб келаётган даргоҳларни тугатсак – мантиққа ҳам, ижтимоий ҳимояга ҳам, адолатга ҳам тўғри келадими???
Ахир сўнгги йилларда халқаро олимпиадаларда олтин медалларни олиб юртимиз шаънини ҳамоя қилиб келаётган болалар ҳам айнан мана шу мактаб интернат ўқувчилари экани ҳеч кимга сир эмас-ку!!!
Президентимизнинг хайрли ташаббуси билан амалга оширлиган Президент мактаблари ва мактаб интернатлари деярли шаклланиб бўлди. Аммо, аҳолининг қуйи қатлами иқтидорли фарзандларининг ҳаммасини унга қамраб олиш ўта мушкул.
Шу боис, мустаҳкам моддий техник базасига, ошхонасига, юзлаб ўринли ётоқхоналарига эга бўлган ва фаолияти давом этаётган мактаб интернатларини тугатишдан нима наф?
Борни йўқ қилишдан, ёки уни оддий мактабга айлантиришдан кўра ундан унумли фойдаланиш - ўқиш даврида мактаб интернати, ёз мавсумида эса болалар ормогоҳи ташкил қилиш фойдали эмасми? Давлатга ҳам оғирлиги тушмайди, негаки ота-оналар ётиб ўқиш учун бадал пулларини ҳам тўлашмоқда.
Шунингдек, ҳар йил ёзда шароити, ётоқхонаси бўлмаган оддий мактабларда минг азоб билан ташкил қилинадиган болалар оромгоҳидан минг карра арзон тушадику!
Нима учун қарор қабул қилишда масаланинг бу томонларини, аҳолининг ижтимоий шароитини, норозиликлар юзага келган тақдирда сиёсий оқибатларини ўйламаймиз?
Ҳали ҳам кеч эмас. Халқ талаб қилаётган ва фаолияти давом этаётган мактаб интернатларини, қуйи қатламнинг минглаган иқтидорли фарзандларининг таълим-тарбия ўчоғини, бошпанасини сақлаб қолиш учун битта буйруқ кифоя. Ҳудуд бошқарма бошлиқлари ҳам имкониятларидан келиб чиқиб ўз таклифларини беради, деган умиддамиз.
Ана шундагина минглаб болаларнинг қаровсиз қолишининг олдини олган, Президентимиз қайта-қайта таъкидлаётгани каби халқни рози қилган, Президентимизни, унинг таълим соҳасидаги сиёсатини қўллаб қувватлаган бўламиз...
Мирзабек ЖАПАҚОВ, ҳуқуқшунос журналист.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU