⁉️МАЛАКА ТОИФАСИНИ ОЛИШ УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ СЕРТИФИКАТИ ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ (ЧҚТБ фани ўқитувчилари бундан мустасно)!
❓Савол: ✍️ Мен мактабгача таълим ташкилотида методистман. Ўқишни 2019 йили тугатганман. 2020 йил ишга кирдим. Шу кунга қадар малака оширишга бормаганман. Шунда ҳам аттестацияда қатнаша оламанми? Эшитишим бўйича фақат малака оширганлар тоифа олишда қатнашар экан, шу тўғрими?
❗️Жавоб: Бу нотўғри албатта (эшитганларингиз)! Сиз тоифа олишингиз учун малака оширишдан ўтган бўлишингиз талаб қилинмайди.
Асос: Низомнинг 23-банди Бевосита давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда педагог кадр номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса педагог кадрнинг ўзи мустақил равишда НИЗОМга 2-иловага мувофиқ сўровномани (кейинги ўринларда — сўровнома) электрон тарзда тўлдиради.
📌Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
📍педагог кадрнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);
📍қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);
📌Педагог кадрлардан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
‼️Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига педагог кадр масъул ҳисобланади.
P.S. Аттестацияда иштирок этиш учун юбориладиган ҳужжатлар орасида малака ошириш Сертификати талаб қилинмаган.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ htt rel='nofollow'>ps://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU