"Ҳ и д с и з п у л л а р"
Бу " пул " сӯзини кӯришиниз билан ӯқишга тушишингиз аниқ, чунки оҳанробаси бошқача, дарров у ӯз домига тортиб кетади. Одамзот пайдо бӯлиш тарихини биламизки " пул " ҳақида биламиз. Бу нарса доимо инсонларни олди - берди мулоқотини мувоқифлаштириб турган муайян восита вазифасини бажариб келган ва ҳануз ўз ӯрнини бошқа ӯхшаш мулоқот воситасига бӯшатгани ӣӯқ.
Тӯғри тарихдан маълумки, дастлабки олди- берди вазифасини ноёб ҳайвон терилари, озиқ - овқат маҳсулотлари, мато - чиннилар ва бошқа турли- туман нарсалар билан алиш туйиш қилиб, ӯзларининг ул- бул нарсага бӯлган эҳтиёжларини қондиришган. Бора - бора бу савдо ӯз қийинчиликлари билан савдо ҳаракатини талаб даражасида бажара олмай колган, натижада дастлаб қийматли тангалар ( олтин, кумуш, мис, бронза) муомалага киргизилган. Бора- бора давлатлар ичида тангалар миқдорини берувчи қоғозлар ( чек ) пайдо бӯлишган ва тарихий хиёл вақт ӯтиб ҳозирги " пул" ҳамма савдо - сотиқ ва бошқа муомилаларни ӯз қӯлига олди. Бу мени билганларим, ҳар қалай молиячи эмасман.
Лекин бу - пулнинг тури хили кӯп, илоҳим ҳаммада бисёр бӯлсин, яхши кунларига буюрсин. Аммо мавзумиз шу бугун кунда ота - оналар ва болалар ӯртасида рӯй бераётган ҳидли ва ҳидсиз пуллар ҳақида бӯлади. Кӯп жойларда эшитиб қоламан: болам пулини бергиси келмайди? берсаям инжилади, баҳона қидиради, ёки албатта эртага деган ҳар хил рӯкачлар кӯрсатади. Таъбим тирриқ бӯлиб надоматлар гирдобида қоламан. Ҳа азизлар, бу туйғулар бугунги кунда элда сезиларли кезиб юрибди. Бунинг сабаби нимада: пул ҳамма вақти ақлий ёки жисмоний меҳнат орқали топилган. Ҳозир ҳам шундай. Менимча бугунги кунда инсонлар ӯртасида муносабат меҳри анчагина кӯтарилган. Мен, меники, хусусий каби сӯзлар пайдо бӯлдиким, оқибатда одамлар ӯртасида - фақат ӯзим ва шахсан ӯзимники деган ибтидо пайдо бӯлди. Бу жойномози йӯқ сиғиниш, жамиятда узвийликка дарз келтирди. Қадриятлар, урф- одатлар, азиз туйғулар, ҳаммасини пулга қадашди. Пул - муҳаббат, дӯстлик, ҳурмат- дегувчилар кӯпайгандан кӯпайиб кетди...
Билиб қӯйингиз, падаринизга берган бир сизга минг бӯлиб қайтади, энг асосийси шу бир сатин маблағингизни ҳам қӯшиб- чатиб болаларингизга, севимли невараларига қайтаради. Бу биз кексаларга давру - дармонимиздан буюрилган одатий хислатдир. Бугун ота - онангизга берган хушбӯй, ӯзингизча жуда тотли сармоянгиз, уларнинг сиз учун қилганлари олдида ё арзийди ё арзимас, аммо уларнинг кӯнгли тоғдек кӯтарилишига, белига қувват бӯлишига, мен кафилман.
Азиз фарзандлар, ишонмасангиз " ӯша" дан кексаларингизга бир совға қилиб кӯрингда... Нури - зиёни тагида қоласиз. Оллоҳ инсофидан қолдирмасин.
Публицист Аброр ХАЛИЛОВ.
@PAYARIQHAYOTI_UZ

Лекин биламизки ӯзи билан ақл, фаросат олиб келмаган пул - бойлик алал оқибат эгасини,парокандаликка, ҳалокатга йӯлиқтирган. Не-не подшолар, бойлар, бизнесчи, ишбилармонларни ақлсиз топилган маблағлар ҳалокат кӯчасига улоқтириб ташлаган, сарсону- саргордан қилиб,кӯча - куйда тиланчилик қилдирган. Буларнинг асосий қисми ота- онасини хор қилган, уларнинг ҳалол топилган пулларини ҳидсиз, ҳиссиз, қадрсиз қилиб сарфлаш оқибати натижаси десак асло хато бӯлмас. Бундайларни бу ҳаётда кӯпини кӯриб қӯйдик - афсуслар бӯлсин.