Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Халқ_қабулхоналари_фаолиятидан
ИТ УРУҒИДЕК КЎПАЙИБ КЕТГАН “ШАНТАЖЧИЛАР”
ёҳуд “боқимандалар”нинг ширин ҳаёти!
Тўғриси, бировнинг шаънига ёки қадр-қимматига тегиш ниятимиз йўқ. Лекин, бу ҳолатга жим туриб, қараб ва чидаб бўлмай қоляпти. Мақсадимиз, ҳақиқий эҳтиёжманд, етим-есирни, бева-бечораларнинг ҳаққини еб кетаётган бундай қип-қизил боқимандаларни эл-юрт ҳукмига ҳавола қилиш, токи бошқа “шатнажчи”ларга ҳам дарс бўлсин.
Бир тасаввур қилинг-а, етти мучали соғ “бу”ларнинг ҳар бирига сал кам 100 млн.дан маблағ сарф қилинган. Бирига – текин уй, бирига – ремонт...Қандай каромати учун? Ҳақиқий ёрдамга муҳтож камбағалга эса - “тешик кулчанинг тешиги”!
Шундан келиб чиқиб табиий савол туғилади – нега давлат бюджет пулини ишониб топшириб қўйган бу “масъул”лар вазиятни шу даражага олиб келиб қўйди, гўёки ҳеч нарсани кўрмаётгандек. Ёки “еб қўйган, ё тили қисиқ жойи борми”? Ёки бу “шанташчи”лар билан курашишга “дух”лари етмаяптими?
Бу масалалар ҳали ҳар томонлама чуқур текширилади, керакли чоралар кўрилади.