#Инсон_қадри
⚡️⚡️⚡️ Ҳоким қабули: Чинорбулоқдаги муаммолар, автоҳалокатга учраган фуқаронинг дарди
Фуқаролар қабулига одамлар муаммоларини ҳал бўлишини истаб келади. Бошига тушган ташвишдан қийналиб турган инсонга ёрдам қўлини чўзмасликдан ёмони йўқ.
Бепарволик ёки инсонни эшитмай “муаммосини ўзи ҳал қилиб олсин”, деган фикрда раҳбар ўзини катта олса, унинг фаолияти хайрли бўлмайди.
Бугун туманимиз ҳокими Сардор Исоқуловнинг навбатдаги фуқаролар қабулида прокурор Жасурбек Ҳайитбоев, ИИБ бошлиғи Азизбек Алиасқаров, туман Давлат солиқ идораси раҳбари Абдували Маҳаматов ҳамда ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Қабулда Тўланбой Ражаматов Чинорбулоқ маҳалласи ҳудудидаги муаммоларни ҳокимга гапириб берди.
Унинг айтишича, маҳалладаги “Тошканбой ота” номдаги қабристонда канализация таъмирталаб эканлигини, бу ҳақида туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига маълум қилганлигини, лекин бугунги кунгача аҳвол ўзгармаганлигини айтди.
Ҳоким қабулда иштирок этаётган туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими масъулидан нега ҳалигача муаммо ҳал бўлмаганини сўради.
Масъул эса мурожаатни “Тошкент сув таъминот” МЧЖ Паркент тумани бўлимига етказганини, муаммо тез кунда бартараф қилинишини билдирди.
Мурожаатчи Чинорбулоқ маҳалласидан ўтувчи катта йўл бўйига пиёдалар йўлакчаси ҳамда болалар боғчасини қуришда ёрдам сўради. Ҳоким бу масалаларни жойига чиқиб, ўрганиб ечим топишини айтди.
Чўққайма маҳалласидан келган фуқаро 2020 йилда уни бир ҳайдовчи уриб кетиши оқибатида умуртқа поғонаси лат еганини, бурни синиб, кўзи хиралашганлигини, лекин ўша ҳайдовчи ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаганини айтди.
Унинг мурожаатини Жасурбек Ҳайитбоев ёзиб олди. Прокурор мурожаатчининг талаби бўйича қонунда белгиланган тартибда шикоятини ўрганиб чиқишини таъкидлади.
👉 @PARKENT_TONGI