#Хушхабар
⚡️⚡️⚡️ Паркентлик талаба Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиясини қўлга киритди
Жорий ўқув йили учун Ислом Каримов номидаги Давлат стипендияларининг ғолиблари эълон қилинди. Улар орасида Паркент туманидан Маржона Қиёмова ҳам бор.
Маржона Қиёмова Кумушкон маҳалласидаги 13-мактабни аъло баҳолар билан тамомлаган.
У айни пайтда Тошкент тиббиёт академияси Биотиббиёт муҳандислиги факультетининг 4-босқичида таҳсил олмоқда.
Ўқув йиллари давомида
Академияда таъсис этилган "Зулфия", "Абу Наср Фаробий", "Соғлиқни сақлаш вазири" номидаги стипендияларига лойиқ кўрилган.
Шунингдек, у 15 дан ортиқ Халқаро олимпиада ва илмий анжуманлар ғолиби бўлган.
Ўтган 2022 йилда Германиянинг Халқаро лойиҳалар танловида грант соҳибаси ҳамда 2023 йилда "Мирзо Улуғбек ворислари", "InnoWomen" Республика танловларининг ғолиблигини қўлга киритган.
Бундан ташқари, 2023 йилда Озарбайжон ва Жанубий Корея Республикаларида Халқаро мобиллик алмашинув дастурида стажировка ўтади.
Маржона 2023 йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Фармони билан "Келажак бунёдкори" Давлат мукофоти билан тақдирланган.
Маржона Ўзбекистон Халқ Демократик партияси аъзоси.
Айни вақтда партиянинг "Ёшлар қанот"и Паркент туман координатори сифатида теградошларига намуна бўлиб келмоқда.
Иқтидорли талабанинг ҳаммуаллифликда "Биофизика" ўқув қўлланмаси ҳамда илмий тадқиқотлари доирасида 20 дан ортиқ хорижий ва республика миқёсида илмий мақолалар ва тезислари нашр этилган.
Маржона Қиёмованинг истеъдоди давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди.
У жорий ўқув йилида Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиясига лойиқ кўрилди.
Маржона Қиёмованинг ютуқлари бардавом бўлишига тилакдошмиз!
👉 @PARKENT_TONGI