Илмий тадқиқот билан шуғулланувчилар диққатига!
Андижон давлат университети муассислигидаги “Илмий хабарнома” журналида мақолаларингиз билан қатнашинг.
Журнал фалсафа, тарих, филология, педагогика, биология фан соҳалари бўйича ОАК рўйхатига кирган.
Журнал учта -“Гуманитар тадқиқотлар” (1 йилда 4 та сон), “Педагогик тадқиқотлар” (1 йилда 2 та сон) ҳамда “Биологик тадқиқотлар” (1 йилда 2 та сон) – серия шаклида чоп қилинади.
Мақолалар журнал талабларига мос тарзда расмийлатирилиши, фан соҳасининг долзарб мавзуларида ёзилган бўлиши лозим.
Мақола плагиатдан мутлақо ҳоли бўлиши, ўзгалар фикридан амалдаги тартибларга мувофиқ фойдаланилган бўлиши шарт!
Мақоллар йил давомида узлуксиз қабул қилинади.
Таҳририятга келган мақолаларнинг расмийлаштирилиши талабга мувофиқ бўлмаса, камчиликлари кўрсатилиб, қайта ишлаш учун муаллифга қайтарилади. Расмийлаштирилиши талабга мувофиқ бўлгачгина мақола таҳририят томонидан қабул қилинган ҳисобланади.
Қабул қилинган мақола антиплагиат дастурида текширилади.
Плагиат ҳолати аниқланган мақолалар (ўзлаштириб олиш ҳажмидан қатъи назар) рад қилинади.
Антиплагиат текширувидан ўтган мақолалар соҳа мутахассисларига тақризга берилади, ижобий тақриз олган мақолалар навбатдаги энг яқин сонга киритилади.
Мақолалар бепул чоп қилинади.
Расмийлаштириш талаблари билан ilmiyxabarnoma.uz сайтида танишишингиз мумкин.
Журнал таҳририяти