Бугун шоир, адиб ва таржимон Асқад Мухтор таваллуд топган кун (1920–1997)
Cобирман
Ҳаммасига секин-аста эришдим мен,
Муҳаббат ҳам келди ҳаяллаб.
Билим аста ортди, ақл кирди шошмай,
Тажриба ҳам келди амаллаб.
Ҳамма нарса аста-секин келди,
У-бу ишга энди қодирман.
Бардошим бор, ҳамма нарсани мен
Сабр билан кутдим – собирман.
Энди бу ёғи ҳам шундай бўлаверсин,
Одат бўлиб қолди секин-асталик.
Қарилик ҳам келсин секинроқ,
Шошмай қўя қолсин хасталик.
Ўлим қанча имилласа майли,
Қанча кутгил деса, ҳозирман.
Бир умр кутишга ўрганган одам
Энди шошармиди?! Собирман...
Расмий саҳифаларимиз👇
Telegram | Facebook | X | Instagram
Cобирман
Ҳаммасига секин-аста эришдим мен,
Муҳаббат ҳам келди ҳаяллаб.
Билим аста ортди, ақл кирди шошмай,
Тажриба ҳам келди амаллаб.
Ҳамма нарса аста-секин келди,
У-бу ишга энди қодирман.
Бардошим бор, ҳамма нарсани мен
Сабр билан кутдим – собирман.
Энди бу ёғи ҳам шундай бўлаверсин,
Одат бўлиб қолди секин-асталик.
Қарилик ҳам келсин секинроқ,
Шошмай қўя қолсин хасталик.
Ўлим қанча имилласа майли,
Қанча кутгил деса, ҳозирман.
Бир умр кутишга ўрганган одам
Энди шошармиди?! Собирман...
Расмий саҳифаларимиз👇
Telegram | Facebook | X | Instagram