Oybek Pulatov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Шахсий қарашлар, мулоҳазалар ва атрофдаги янгиликларга муносабатлар.
Инстаграм: https://www.instagram.com/oybekpulatov1/
Фейсбук: https://www.facebook.com/oybekpulatov97

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Қизиқ маълумот

Хитой товарларига ёпиштириладиган "Маде in China" ёрлиғининг аксарият қисми Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилар экан. Шу сабабли бу ёрлиқлар товарнинг ўзига қараганда кўпроқ яшар экан))

🔝 @oybekpulatov1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Одамлар "Энг яхши 10 дақиқалик фильм" совринини олган фильмни томоша қилиш учун кинотеатрга йиғилишди.

Кўп ўтмай, фильм бошланди...

🔝 @oybekpulatov1


⚡️Энди тил ўрганишга вақтим йўқ дея олмайсиз!

Ибрат фарзандлари иловасида ўзбек тилида сунъий интеллект ёрдами билан инглиз тили дарсларини осон ва тез ўрганиш имконияти қўшилипти. Омад! Синаб кўринглар!

Юклаб олиш: Google play | App store

🔝@oybekpulatov1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистоннинг муомалада бўлмаган (1000 сўмдан ташқари) барча эски пуллари битта видеода

Бу пуллар ёш авлод учун таниш бўлмаслиги мумкин. Лекин катта ва ўрта ёшлиларнинг хотираларида бор ҳалиям.

🔝 @oybekpulatov1


#ШахсийФикр

Бу хабар чиққандан кейин ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг норозиликлари кўпайди.

Албатта, бу тартиб пенсиянинг ҳақиқий эгасига етиб боришини таъминлаши мумкин, лекин:

🔹 Одамлар турли сабабларга кўра узоқ вақт чет элда бўлиши мумкин. Фарзандлари олдига бориш, даволаниш, ишлаш – булар ҳаётий эҳтиёжлар. Айниқса, хорижга пулга эҳтиёж сабабли кетганларга пенсияни тўхтатиш—мантиқсиз. Чунки улар бунга бутун умр меҳнат қилиб эришган бўлиши мумкин.

🔹 Бюрократия жараёнлар. Қайтиб келган фуқаро пенсиясини тиклаш учун ортиқча қоғозбозлик билан шуғулланишга мажбур бўлади. Бу жараён соддалаштирилиши керак.

Таклифлар:

Пенсияни тиклаш ҳам автоматлаштирилиши керак. Агар уни тўхтатиш автоматик бўлса, тиклаш ҳам шундай бўлиши лозим.

Муддат 3 ой эмас, 6 ой ёки 1 йил бўлиши керак. Шунда узоқ сафарга чиққанлар ноқулай ҳолатга тушиб қолмайди.

Тизим инсон учун ишлаши керак!☝🏻

🔝 @oybekpulatov1


Пенсионер Ўзбекистондан чиқиб кетганда пенсия қандай тўланади?

“Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ, бугунги кунда:

🔹 Пенсионер Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб, 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистонга қайтиб келмаганида пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади.

🔹 Бунда вақтинча тўхтатилган пенсияни тўлаш пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг қайта тикланади.

✅ Эслатиб ўтамиз, фуқаро Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг олинмай қолган ойлардаги пенсиясининг 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.

📌 Бунда пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўланади.

🔝 @oybekpulatov1


📌 Кредит тўлов усуллари: Аннуитет vs. Дифференциал

Кредит олмоқчимисиз? Ойлик тўловларингиз қандай шаклланишини билиш муҳим! 🏦

💳 Аннуитет тўлов усули
✔️ Ҳар ой бир хил миқдорда тўлов қилинади
✔️ Режалаштириш осон
✔️ Дастлабки ойларда енгилроқ
❌ Умумий фоиз суммаси кўпроқ

💰 Дифференциал тўлов усули
✔️ Асосий қарз тезроқ тўланади
✔️ Умумий фоиз суммаси камроқ
✔️ Ойлик тўловлар камайиб боради
❌ Дастлаб юқори тўловлар талаб қилинади

⚖️ Қайси бири яхшироқ?
🔹 Доимий даромадга эга бўлсангиз – Аннуитет
🔹 Кредит юкидан тезроқ қутулишни истасангиз – Дифференциал

💡Батафсил
Қайси усул сизга мос? Изоҳларда фикрингизни ёзинг! 👇


⁉️ Аннуитет ва дифференциал тўлов усуллари ҳақида жуда кўп саволлар туғилади. Кредит олаётганда қайси тўлов усули фойдали? Бу ҳақда пост тайёрламоқчиман! Сизга қизиқми? 🤔
Опрос
  •   Ҳа, бу ҳақида билишим керак✅
  •   Йўқ, менга қизиқ эмас❌
11 голосов


Солиқ иловасидаги кешбекларни қуйидаги ҳолатларда ҳисобга ўтказиб бўлмайди:

- Чек 10 кундан кўпроқ вақт олдин чиқарилган;

- Сотиб олиш учун қайтариб берилмайдиган тоифага кирадиган кешбеклар (автомобиллар, авиачипталар, темир йўл чипталари, коммунал хизматлар, алоқа);

- Чек якка тартибдаги тадбиркор томонидан берилган бўлса;

- Яна бир сабаб — бошқаларнинг чекларини рўйхатдан ўтказиш учун шубҳали харидорлар реестрига кириб қолган бўлсангиз.

🔝 @oybekpulatov1


#иқтибос

Қашшоқлик мол-мулкнинг камайиши эмас, қашшоқлик очкўзликнинг кўпайишидир!

© Афлотун

🔝 @oybekpulatov1


Қаердадир бадавлат бир тадбиркор вафот этибди. Тўплаган миллиардлаб мол-мулки аёлига мерос қолибди.

Орадан вақт ўтиб, у аёл эрининг ҳайдовчисига турмушга чиқибди. Бойиб кетган ҳайдовчи шундай деган экан:

- Ҳаётим давомида хўжайинга хизмат қилдим, деб ўйлаб юрардим. Билсам, хўжайиним бутун умр мен учун тер тўккан экан.

...Бойлик ҳаммадан қолиб кетади. Уни ортиқчасини сақлаб, "босиб ўтириш" керак эмас. Берганимиз (қилган хайр-у эҳсонимиз) бизники, қолгани бошқаларники!

🔝 @oybekpulatov1 Жума муборак!


🛡 Онлайн кредитлар бўйича вақтинчалик тартиб: фирибгарликнинг олдини олиш чоралари

📢 Марказий банк 2024 йил 1 ноябридан – 2025 йил 1 апрелга қадар амал қиладиган вақтинчалик тартибни жорий этди. Унга кўра, кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга онлайн кредит ажратиш жараёнида қатор хавфсизлик чоралари қўлланади.

🔍 Асосий талаблар:

✅ Онлайн кредит олиш учун ариза топширган фуқаро тижорат банкининг мобиль иловаси орқали биометрик идентификациядан ўтиши шарт.
✅ Кредит тарихи кредит бюролари маълумотлар базасидан 2 босқичда текширилади:
• 🏦 Ариза тушган пайтда
• 💰 Кредит маблағлари ажратилишидан олдин

🚫 Чекловлар:

📌 Фуқаро банк мобиль иловасида янги рўйхатдан ўтиб, биринчи марта онлайн кредит олган тақдирда, 48 соат давомида қуйидаги операциялар тақиқланади:
P2P ўтказмалар
Электрон ҳамёнларга пул ўтказиш
Чет элга пул жўнатиш
Онлайн валюта айирбошлаш
Телефон рақамини тўлдириш

📞 Чекловларни олиб ташлаш учун мижоз банк юборган СМСдаги рақамга қўнғироқ қилиб, кредитни фирибгарлар таъсирисиз олганлигини тасдиқлаши керак. Банк ходими қайта боғланиб, мижозни қўшимча тасдиқдан ўтказгач, чеклов олиб ташланади.

❗ Кредит шартномаси бекор қилиниши мумкин:

🔹 Агар мижоз 48 соат давомида тасдиқлаш жараёнидан ўтмаса ёки маблағлар сарфланмаган бўлса,
🔹 Агар кредит мижоз томонидан фирибгарлар таъсирида олингани аниқланса.

🔄 Бундай ҳолатларда кредит шартномаси бекор қилинади, ажратилган маблағлар эса банк ҳисобига қайтарилади.

📊 Натижалар:

📌 2025 йил 20 январь ҳолатига кўра, 285,0 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар мижозлар қўшимча тасдиқдан ўтмагани сабабли банкларга қайтарилди.
📌 2024 йил ноябрь-декабрь ойларида 20 392 та ҳолат бўйича 231,8 млрд. сўм қайтарилди.
📌 2025 йил 1-20 январь кунлари 10 438 та ҳолат бўйича 53,2 млрд. сўм банк ҳисобига қайтарилди.

Ушбу вақтинчалик тартиб онлайн кредит ажратиш жараёнида фирибгарлик ҳолатларини олдини олишга хизмат қилмоқда.


Репост из: 🇺🇿Bankxabar
📱КАРТАДАН-КАРТАГА ФОИЗСИЗ ПУЛ ЎТКАЗУВЧИ ИЛОВАЛАР

🐝 Beepul иловасида — бир ойда 30 млн сўмгача 0%(янги мижозлар учун).
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🚗 Chakana pay иловасида — бир ойда 10 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Тенге банк иловасида — бир ойда 10 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Халқ банки Xazna иловаси — бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк Joyda иловасида — бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Smart bank иловасида — бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 МКБанк иловасида — бир ойда 3 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

🏦 Ўзмиллийбанк иловасида бир ойда 3 млн сўмгача 0%(идентификациядан ўтиш керак).
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

▪️ SelloPay иловасида бир ойда 3 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

▪️alif mobi иловасида бир ойда 1 млн сўмгача 0%.
📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаётда энг катта ҳатоингиз нима деб ҳисоблайсиз?

Бу саволга эркакнинг жавоби қалбингизни ларзага солиши аниқ 😢

🔝 @oybekpulatov1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#долзарб
Сиз кредитига кафил бўлган шахс кредитни тўламаяпти ва сиз тўлаяпсиз! Ечим борми?

Бугунги кунда кўп фуқароларимиз дод деб юрган бу муаммодан қутилиш йўлини билиб олинг.

🔝 @oybekpulatov1


Бу воқеа AI (сунъий интеллект) ривожланишида янги босқични англатади. АҚШ ва Хитой ўртасидаги технологик рақобат натижасида AI бозорида тезроқ инновациялар ва янги ёндашувлар пайдо бўлиши эҳтимоли юқори. Технология компаниялари эса ўз устунликларини сақлаб қолиш учун қиладиган ҳаракатлари биз фойдаланувчилар фойдасига ишлайди)


Бу йил Рамазон ойи қачон бошланади?

Муқаддас Рамазон ойининг 2025 йилдаги биринчи куни 1 март шанба кунига тўғри келиши астрономик ҳисоб-китоблар асосида тахмин қилинмоқда.

🔝 @oybekpulatov1


📝 Юқори миқдордаги пенсияга чиқиш учун иш стажи муҳимми ёки иш ҳақими?

Аввало айтиб ўтиш жоизки, пенсия миқдори иш стажига ҳам иш ҳақига ҳам боғлиқ ҳисобланади.

💼 Пенсияга чиқиш учун иш стажи етарли бўлса, лекин иш ҳақи кам бўлган тақдирда ҳам пенсия миқдори юқори чиқмаслиги мумкин. Аксинча иш ҳақи юқори бўлиб, лекин иш стажи кам бўлса, бу ҳам пенсия миқдори кам чиқишига сабабчи бўлиши мумкин.

📊 Эслатиб ўтамиз, пенсияни ҳисоблашда фуқаронинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолиятидан исталган кетма-кет 5 йиллик даврнинг иш ҳақи инобатга олинади.

💡 Шунинг учун, фуқароларимиздан ҳам иш стажига, ҳам иш ҳақларига эътиборлироқ бўлишларини маслаҳат берамиз.

🔝 @oybekpulatov1


Ушбу рўйхатни яқинларингизга юбориб, ўзингиз учун ҳам сақлаб қўйинг.

Интернетда диний мазмундаги нимадир улашишдан олдин, рўйхатга қараб олинг. Озгина эътиборсизлик сабаб, (Аллоҳ сақласин) бир неча йилга қамалиш ёки катта миқдорда жарима тўлашингиз мумкинлиги унутманг!


Oliy sud - Taqiqlangan manba va kontentlar.pdf
2.7Мб
Олий суд томонидан интернетдаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар рўйхати.

Показано 20 последних публикаций.