📺 Шаъбон ойининг рўзаси!
Шаъбон ойида рўза тутиш ва Қуръон тиловати билан машғул бўлиш!
💚 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаъбон ойида кўп рўза тутар эдилар. Бу ҳақда Ойша розияллоҳу анҳо шундай дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзан доим рўза тутганларини кўриб, энди давомий рўза тутиб юрсалар керак, дер эдик. Баъзан эса рўза тутмай юрганларини кўриб, энди рўза тутмасалар керак, дер эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазон ойидан бошқа ойда тўлиқ бир ой рўза тутганларини кўрмаганман. У зот шаъбон ойида бошқа ойлардан кўра кўпроқ рўза тутар эдилар» (Бухорий ва Муслим ривояти).
Салама ибн Куҳайл раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аввалгилар шаъбон ойини “Қуръон тиловати ойи”, деб аташар эди».
Ҳабиб ибн Абу Собит раҳимаҳуллоҳ шаъбон ойи кирганида: «Бу ой Қуръон ўқувчиларнинг ойи», дер эди.
Амр ибн Қайс шаъбон ойи кирганида дўконини беркитиб, Қуръон ўқиш билан машғул бўлар эди.
🩵Telegram | 🩷Instagram