АКА-СИНГИЛ
Гуллар каби оппоқ фариштам,
Саранжому гўзал сариштам,
Хафа қилиб қўймайди ҳеч ҳам,
Меҳрибоним—ўзимнинг синглим.
Мен учун сиз жонингиз ҳалак,
Доим менга бўлдингиз тиргак,
Жигаримсан дедингиз керак
Меҳрибоним—ўзимнинг акам
Эриб кетиб ширин сўзидан
Нур ёғилар нурли юзидан,
Ёш оқмасин асло кўзидан,
Меҳрибоним—ўзимнинг синглим.
Ҳаётда ҳеч эгманг сира бош
Синглингиз бор доим елкадош
Тўғри, ҳали кичикдурман ёш
Меҳрибоним—ўзимнинг акам
Сизни кўрсам оламан роҳат
Эркаликка қиласиз тоқат
«Синглим» дейсиз, дейсиз-а фақат
Меҳрибоним—ўзимнинг акам
Сиқилсам кўнглимни топади
Мен учун ширмой нон ёпади
Чақирсам ёнимга чопади
Меҳрибоним—ўзимнинг синглим
Онамга ўхшарсан доимо
Маликам ўзимнинг сен танҳо
Ҳар битта сўзида минг маъно
Меҳрибоним—ўзимни синглим
Жоним менинг, қалқоним акам
Оқибатни йўқотмас ҳеч ҳам
Бахтли тотув яшаган ҳар дам
Меҳрибоним—ўзимнинг акам
✍Ака Соҳиб Умар
✍Сингил Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний
Қадрдонларга улашинг
Қадрли бўлган инсонлар учун ❤️❤️
https://t.me/+pr_RRJLIk3E3YmNi
https://t.me/+pr_RRJLIk3E3YmNi
Гуллар каби оппоқ фариштам,
Саранжому гўзал сариштам,
Хафа қилиб қўймайди ҳеч ҳам,
Меҳрибоним—ўзимнинг синглим.
Мен учун сиз жонингиз ҳалак,
Доим менга бўлдингиз тиргак,
Жигаримсан дедингиз керак
Меҳрибоним—ўзимнинг акам
Эриб кетиб ширин сўзидан
Нур ёғилар нурли юзидан,
Ёш оқмасин асло кўзидан,
Меҳрибоним—ўзимнинг синглим.
Ҳаётда ҳеч эгманг сира бош
Синглингиз бор доим елкадош
Тўғри, ҳали кичикдурман ёш
Меҳрибоним—ўзимнинг акам
Сизни кўрсам оламан роҳат
Эркаликка қиласиз тоқат
«Синглим» дейсиз, дейсиз-а фақат
Меҳрибоним—ўзимнинг акам
Сиқилсам кўнглимни топади
Мен учун ширмой нон ёпади
Чақирсам ёнимга чопади
Меҳрибоним—ўзимнинг синглим
Онамга ўхшарсан доимо
Маликам ўзимнинг сен танҳо
Ҳар битта сўзида минг маъно
Меҳрибоним—ўзимни синглим
Жоним менинг, қалқоним акам
Оқибатни йўқотмас ҳеч ҳам
Бахтли тотув яшаган ҳар дам
Меҳрибоним—ўзимнинг акам
✍Ака Соҳиб Умар
✍Сингил Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний
Қадрдонларга улашинг
Қадрли бўлган инсонлар учун ❤️❤️
https://t.me/+pr_RRJLIk3E3YmNi
https://t.me/+pr_RRJLIk3E3YmNi