Соғинч...
Соғинган онимда, соғинч босилмас,
Қўмсатар ҳар нафас ифоринг иси,
Сенсизлик онларим юрак сокинмас,
Безовта қилади-муҳаббат ҳисси.
Ўйлардан толиқдим, хаёл сурганда,
Ўйларим тугамас, қолдирмай ёлғиз,
Юрагим тубида исминг турганда,
Соғиниб исмингни, чақирар оғиз...
Кунлар ҳам ўтмоқда, саноғин санаб,
Кўзларим интизор, кутиб яшайди,
Кўнгилнинг олови-кўнгилни қалаб,
Ҳижрон алангаси-ўчмай, яшнайди...
Сени соғинганим-Аллоҳ билади,
Ўзидан ўзгаси билолмас дардим,
Сезяпман бизга ҳам бахтлар кулади,
Бунга кафил бўлар, бардошли сабрим.
Соғинч деган ҳисда таъриф бўлмайди,
Сўзлашга тил ожиз, вақт етармикан?
Отабек чин ишқдан асло ўлмайди,
Соғинчим яраси-тез битармикан?
©️ Отабек Зоҳид.
@otabek_minbari
Соғинган онимда, соғинч босилмас,
Қўмсатар ҳар нафас ифоринг иси,
Сенсизлик онларим юрак сокинмас,
Безовта қилади-муҳаббат ҳисси.
Ўйлардан толиқдим, хаёл сурганда,
Ўйларим тугамас, қолдирмай ёлғиз,
Юрагим тубида исминг турганда,
Соғиниб исмингни, чақирар оғиз...
Кунлар ҳам ўтмоқда, саноғин санаб,
Кўзларим интизор, кутиб яшайди,
Кўнгилнинг олови-кўнгилни қалаб,
Ҳижрон алангаси-ўчмай, яшнайди...
Сени соғинганим-Аллоҳ билади,
Ўзидан ўзгаси билолмас дардим,
Сезяпман бизга ҳам бахтлар кулади,
Бунга кафил бўлар, бардошли сабрим.
Соғинч деган ҳисда таъриф бўлмайди,
Сўзлашга тил ожиз, вақт етармикан?
Отабек чин ишқдан асло ўлмайди,
Соғинчим яраси-тез битармикан?
©️ Отабек Зоҳид.
@otabek_minbari