Репост из: Buxoro 24 | Расмий канал
🦁Ромитанда ноқонуний сақланган шер боласи ҳайвонот боғига топширилди
Ромитан туманининг "Қоқиштувон" маҳалласида яшовчи фуқаро ўз хонадонида ёввойи шер боласини ноқонуний равишда сақлаб келаётгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 92-прим 1-моддаси 1-қисми асосида ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш суд органларига юборилди.
Суд қарори эълон қилинганидан сўнг қўшимча маълумот тақдим этилади.
👉Каналга уланиш👈

Қайд этилишича, ҳолат Бухоро вилояти Экология бошқармаси, туман ички ишлар бўлими ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ўрганилганда фуқаро тегишли рухсатномасиз ёввойи ҳайвонни асраб келаётгани тасдиқланди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 92-прим 1-моддаси 1-қисми асосида ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш суд органларига юборилди.
Шер боласи эса вақтинчалик ҳайвонот боғига жойлаштирилди.