Мўнди
“Бўзчи белбоққа ёлчимас, кулол – мўндига” деган мақолни эшитган бўлсангиз керак. Хўш, мақолдаги мўнди нимани англатади?
Мўнди – сопол кўза тури: оғзи тор, қорни кенг шаклда, дастасиз бўлади. Одатда суюқлик, асосан ёғ солиб қўйишда фойдаланилган.
Фарғона шевасида аёл-қизлар тилида қора мўнди деган ибора ишлатилади. Ҳақорат маъноси бор. Одатда хотин-қизларга ёқмаган, бирор ножўя ҳаракати сабабли уларнинг ғазабига дучор бўлганларга нисбатан ишлатилади. Менимча, бу иборанинг пайдо бўлишига илгарилари мўндиларда кўпинча ёғ сақлангани сабаб бўлган. Биласиз, мой сақланадиган идишлар ёғ тўкилаверганидан ялтираб, қорайиб кетади. Мўндилар ҳам шундай бўлган.
Энди яғири чиқиб кетган кўзани тасаввур қилинг. Ҳа, аёлларнинг кўзига ёмон кўринмаган маъқул 😄.
@oriftolib