Идора ва ташкилотлар номини ёзишдаги хатолар
Кўзга тез-тез ташланадиган хатолардан бири ташкилот ва муассасалар номидаги вазирлик, қўмита, агентлик, уюшма, ассосиация каби сўзларларни бош ҳарф билан ёзиш. Бу рус тилига тақлидан юз беради. Чунки бу сўзлар рус тилида ташкилот номининг бошида келади. Ўзбекчада улар кичик ҳарф билан ёзилиши керак:
Демак:
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ✅
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ❌
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ✅
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ❌
Гоҳида ташкилот номи таркибидаги бошқа сўзлар ҳам бош ҳарф билан ёзилади. Хўш, аслида қандай бўлиши керак? Имло қоидаларига кўра, олий даражада бўлмаган ташкилотлар номи таркибидаги биринчи сўзгина бош ҳарф билан ёзилади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ✅
Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги ❌
Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ✅
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ❌
👉 Тўлиқ ўқиш
@oriftolib