Дарранда нима?
Китобларда, газета-журналларда “парранда-даррандалар” деган сўзга дуч келган бўлсангиз керак. Парранда нималигини кўпчилигимиз яхши биламиз: ҳар қандай қуш зоти. Уйда боқиладиганлари уй паррандаси дейилади. Масалан, товуқ – уй паррандаси. У ҳам аслида қуш.
Хўп, бу гаплар тушунарли. Лекин дарранда нима?
Дарранда – асли форсча сўз, пора қилмоқ, парчаламоқ маъносидаги феълнинг ҳозирги замон шакли. Изоҳли луғатга кўра, ўзбек тилида икки хил маънода ишлатилади.
1. Сутэмизувчи йиртқич, ваҳший ҳайвон:
Даррандаларнинг айримлари, сариқ юмронқозиқ ва суғурлар қиш ва ёзда узоқ уйқуга кетади.
“Фан ва турмуш”
Тухуми қуриб кетган, қуруқда яшовчи судралиб юрувчилардан дарранда калтакесаклар диққатга сазовордир.
“Зоология”
2. Кўчма маънода. Ёвуз, йиртқич:
Янчинг ўз ичида дарранда зотин,
Гитлернинг балойи ногиҳонларин.
Ғ. Ғулом.
Дарранда душманлар сержаҳл, асабий,
Кучанар деворни синдирай дея.
М. Шайхзода, “Чорак аср девони”.
📌 Демак, дарранда йиртқич ҳайвон, кўчма маънода эса ёвуз, йиртқич деганидир.
@oriftolib