Қўлланадими, қўлланиладими?
Ҳатто зиёлилар ҳам ёзишда тез-тез хатога йўл қўядиган сўз бу. Қўлланмоқ мажҳул нисбатда, унинг аниқ нисбатдаги шакли – қўлламоқ. Қўлламоқ ўзбек тилида икки хил маънода ишлатилади:
1. Ёқламоқ, қувватламоқ, ёрдам, кўмак, мадад бермоқ.
Ҳақ ишни халқ қўллар.
Мақол.
Аёллар ўтмишдан ҳаммадан кўп зулм кўрган, ҳаммадан кўп жаҳолатда қолган. Уларни ҳурмат қилишимиз, қўллашимиз, суяшимиз керак.
П. Турсун, Ўқитувчи.
2. Татбиқ этмоқ, ишлатмоқ.
Ишда янги методларни қўлламоқ.
Суғоришнинг янги системасини қўлламоқ.
[Салимбойвачча] Атторлик растасида... заҳар сотиб оларкан, буни қачон ва қандай қўллашни асло ўйлагани йўқ эди.
Ойбек, Танланган асарлар.
Жавод Кўчиев унумсиз ерларда “Малик”даги тажрибаларини қўллади.
“Ўзбекистон қўриқлари”.
▶️ Мажҳул нисбатда асосан иккинчи маъноси ишлатилади. Қўлланмоқ – ишлатилмоқ, фойдаланилмоқ, татбиқ этилмоқ дегани.
Қўлламоқ сўзига -н мажҳул нисбат қўшимчаси қўшилиб, қўлланмоқ шакли ҳосил қилинади:
Қўлланмоқ, қўлланган, қўлланди, қўлланяпти, қўлланмоқда, қўлланади...
❗️ Бу сўзни қўлланилмоқ шаклида ишлатиш хато. Чунки бир сўзга икки марта мажҳул нисбат қўшимчаси қўшилмайди. -ил ҳам мажҳул нисбат ясовчи қўшимча. Масалан, айтилди сўзида айт феълига ана шу -ил қўшимчаси қўшилган. Айтилди сўзини айтилинди деб ёзиш ва айтиш кулгили хато. Хўш, айтилинди сўзининг хатолиги аниқ сезиляпти. Лекин қўлланилди, қўлланилган ва қўлланилади каби сўзларнинг янглишлигини нега осон фарқламаймиз?
Менимча, бу қўлланмоқ сўзини унга маъно жиҳатидан анча яқин бўлган фойдаланилмоқ сўзига чоғиштириш, ўхшатиш сабабли юзага келади.
Ушбу жанрдан адабиётда кўп фойдаланилади.
Ушбу жанр адабиётда кўп қўлланади.
Фойдалан ва қўлландаги -лан умуман бошқа-бошқа қўшимчалардир. Фойдаландаги -лан фойда сўзига қўшилиб, феъл ясаяпти. Бу феълга бемалол мажҳул нисбат қўшимчаси -ил ни қўшиш мумкин. Қўлландаги -лан эса яхлит қўшимча эмас, у феъл ясовчи -ла ва мажҳул нисбат ясовчи -н қўшимчасидан иборат. Сўзда мажҳул нисбат қўшимчаси борлиги учун унга яна мажҳул нисбат қўшимчаси тиркаб бўлмайди.
📌 Демак,
Қўлланган, қўлланди, қўлланяпти, қўлланади ✅
Қўлланилган, қўлланилди, қўлланиляпти, қўлланилади❌
@oriftolib