Адабий эмакдош: “эмакдош” нима дегани?
Бу сўзга илк бор адабиёт дарсликларида дуч келгандим. Бирор адиб таржима ҳоли берилганда унинг адабий эмакдош бўлиб ишлагани айтилади. Миллий энциклопедияга кўра, адабий эмакдош – театр саҳнасида драматик асар қўйишда режиссёрларга, асар матнини таҳлил ва таҳрир қилишда театр жамоасига ёрдам берувчи адабий ходим. Адабий эмакдош асл нусха ҳамда таржима асарларни таҳрир қилади, театр ижодий жамоаси билан бирга асарни саҳналаштиришда ижодий фаолият кўрсатади. Чўлпон, Зафарий, Ғайратий, Комил Яшин каби адиблар шу лавозимда ишлаган.
Эмакдош сўзи тилимизда касбдош, ходим, эмикдош маъноларида қўлланган, лекин ҳозир эскирган. Эмикдош маъносида қўлланиши халқ оғзаки ижодига хос, бу талаффуздаги ўхшашлик сабабли келиб чиққан. Аслида эмикдош умуман бошқа маънода – у бир онани эмган ака-ука, ака-сингил, опа-сингилларга нисбатан қўлланади.
👉 Демак, адабий эмакдош – адабий ходим дегани.
Соф туркий сўз бўлган эмак ҳозир ўзбекчада мустақил ишлатилмайди. Аммо эмгак сўзи бор, у меҳнат, заҳмат маъноларида ишлатилган, лекин у ҳам жонли тилда қўлланмайди ҳисоб. Emek сўзи ҳозирги туркчада айни шу маънони ифодалайди.
Эмакламоқ деган сўзнинг ўзаги эмакка бориб тақалади. Чунки оғир меҳнат қилган одам эгилиб ишлайди. Эмакламоқ сўзида ҳам эгилиш маъноси акс этган. Бу сўзнинг эмгакламоқ шакли ҳам бор.
*️⃣ Дарслик ва ўқув қўлланмаларда қандай тушунарсиз сўзларга дуч келгансиз? Изоҳларда қолдиринг.
@oriftolib