“Пишанг бермоқ” нима дегани?
Бу ибора қулоғимизга бот-бот эшитилиб туради. Ибора таркибидаги пишанг сўзи ричаг деган маънони билдиради. Лекин сўзни бу маънода ишлатиш ҳозир эскирган. Ричаг бирор таянч нуқтасига эга бўлган ва оз куч билан катта кучни мувозанатга келтирадиган қурилмадир.
Пишанг бермоқ ибораси бирор хатти-ҳаракатга ундамоқ; атайлаб гижгижламоқ деган маънони англатади:
Балки, Раим оқсоқолнинг ўзи Шукур баззозга пишанг бергандир.
М. М. Дўст, Галатепага қайтиш.
Мамат қассоб одатда муштлашувга аралашмайди, бир четда ўғилларига пишанг бериб туради. “Ёшлик”.
@oriftolib