Дуккакли экинлар: дуккак нима?
Дуккак аслан ўзбекча сўз бўлиб, ловия, мош каби ўсимликларнинг донни ўраб турувчи икки паллали пўчоғи; қўзоқ; дуккакдошлар меваси маъноларини англатади:
Ловия дуккак чиқарибди. Мош дуккаклари.
Олти қизнинг ичида сен полвони,
Дуккакка сиғмайди мошининг дони.
“Қўшиқлар”.
Миллий энциклопедияга кўра, дуккакдошлар оиласига мансуб ўсимликларнинг меваси дуккак дейилади. У битта уруғчибаргдан ҳосил бўлади. Кўпинча юқорисидан пастгача иккита чок билан очилади (нўхат, ловия ва бошқалар), баъзи турларида очилмайди (қашқарбеда, себарга, ерёнғоқ). Ерёнғоқнинг дуккаги тупроқ ичида етилади.
Дуккакда кўпинча бир нечта уруғ бўлиб, уруғбандчалари билан қорин чокига бирикади.
Ёввойи дуккакли ўсимликларнинг дуккаги тез буралиб очилади ва уруғлари сочилиб кетади.
📌 Демак:
Дуккак, дуккакли ўсимликлар, дуккакдошлар ✅
Дукак, дукакли ўсимликлар, дукакдошлар ❌
@oriftolib