Энсаси қотди: энса қаер?
Оғзаки тилда энсаси қотди, энсасини қотирди ибораларини кўп эшитамиз. Энса қаер?
Изоҳли луғатга кўра, энса одам бошининг орқа пастки қисми; энса суяги.
Чойхоначи дўпписини пешонасига суриб, энсасини қашиди.
Э. Усмонов, Ёлқин.
Энсаси қотмоқ ибораси эса ёқимсиз гап, иш, хатти-ҳаракат, ҳолат ва шу кабилардан ғаши, ғазаби қўзғамоқ; аччиғланмоқ маъносини англатади:
Ойимнинг гапларига бувимнинг энсаси қотибди.
Э. Раимов, Ажаб қишлоқ.
Менимча, энсаси қотди иборасининг пайдо бўлишига бирор ишдан жаҳли чиққан, норози бўлган ёки шу ишга истеҳзоли муносабат кўрсатган одамнинг бошини бироз орқага эгиб, ҳолатга бир муддат беписанд ё ёқинқирамай қараб туриши сабаб бўлган. Чунки бу ҳолатда бош ҳаракатсиз туради ва энса бироз қотиши-қотишиши мумкин.
Энгса сўзи эски ўзбек тилида бўйин, гардан маъносида ишлатилган. У ҳозир бошқа қардош туркий тилларда ҳам бўйин, тананинг орқа юқори қисми, орқа, тана, куч, қудрат маъноларида қўлланади.
@oriftolib