Кимларга интизомий жазо берилиши мумкин эмас?
Шошманг, ҳеч ким интизомий жазодан мутлоқ ҳимояланган эмас, айрим ходимларга интизомий жазо беришнинг шарти бор!
"Касаба уюшмалари тўғрисида"ги қонунга мувофиқ
1️⃣ касаба уюшмаси органи (масалан, мактаб бошланғич касаба уюшма қўмитаси) таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга — шу органнинг розилигисиз;
2️⃣ ташкилот бўлинмаларидаги касаба уюшмалари орган (масалан, цех касаба уюшма қўмитаси)ларининг раҳбарларига — тегишли касаба уюшмаси органининг розилигисиз;
3️⃣ ташкилотдаги касаба уюшмалари органларининг раҳбарларига (масалан, мактаб касаба уюшма қўмитаси раисига) — тегишли касаба уюшмалари бирлашмасининг (Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳудудий кенгашлари) розилигисиз иш берувчи томонидан интизомий жазо берилиши мумкин эмас.
Мабодо, иш берувчи юқоридаги тоифага кирувчи ходимларга касаба уюшмаси тегишли органи розилигини олмасдан интизомий жазо қўлласа, у ноқонуний ҳисобланади.
Дарвоқе, 2025 йил касаба уюшмаларида сайловлар йили.🏃➡️🏃♀️➡️
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
t.me/oqituvchi_lar