Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН!
Шанба ва якшанба кунлари қабристонларда ва ҳудудларда икки кунлик ҳашар ташкил этилади
Қабристонлар ўтган аждодлари ва қадриятларини қадрлайдиган кишилар томонидан асралмоғи ва обод қилинмоғи лозим. Зеро, марҳумлар қўним топган масканларни обод қилиш ва уларнинг ҳақларига дуода бўлиш инсоний бурчимиздир.
Ҳурматли тумандошлар!
Азиз оқдарёликлар!
Муборак Рамазон ойи бошланишига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Мана шундай улуғвор кунлар арафасида туманимизнинг ҳар бир гўшаси обод ва покиза бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Шу муносабат билан 15-16 февраль, шанба ва якшанба кунлари ўзларингиз яшаб турган ҳудуддаги қабристонларда, корхона ва ташкилотларда, маҳалла, қишлоқ ва кўчаларда ҳашар уюштириб, ободонлаштириш, "Яшил макон" лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини экиш каби хайрли тадбирда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.
Зеро, савоб ишни ҳар ким, ҳар кун қилмоғи лозим, азиз тумандош!
©️Kanalga ulanish:
👇👇👇
👉 https://t.me/oqdaryo_axborot_xizmati