Репост из: Халқ билан мулоқот/ Диалог с народом
#Халқ_қабулхоналари_фаолиятидан
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари - Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Хоразм вилоятида ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида "Мурожаатдан даромадга” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Хусусан, Янгибозор туманида ҳам ушбу хайрли ташаббуслар орқали Президент Халқ қабулхонасига мурожаат қилган 113 нафар хотин-қизлар доимий даромад топиш имкониятига эга бўлдилар. Уларнинг 35 нафари миграциядан қайтганлар, 48 нафари "Аёллар дафтари"га киритилганлар, 14 нафари "Ёшлар дафтари"га киритилган, 16 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар. Улар катта тажрибага эга бўлган 31 нафар лидер тадбиркор аёлларга кооперация асосида ҳамкорлик учун бириктирилди.