Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Республика, вилоят ва Олмалиқ шаҳридаги янгиликлар, хабарлар, тадбирлар ва эълонлар.
Мурожаатлар учун: @Olmaliqhayotibot
Реклама: 94-412-75-77
Мулоқот гуруҳи:
https://t.me/+UgnIEHVJ9eNt_WdW
👉 https://t.me/Olmaliqhayoti

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#хайрли_тонг

✨✨✨

Барчаси кичик нарсалардан бошланади:
Тонгни қандай қарши олиш,
Энергияни нималарга сарфлаш,
Кимлар билан суҳбатлашиш,
Нималарга эътибор бериш,
Кимларни кузатиш,
Булар оддий, аммо улар тақдиримизни яратади!🥰

Ассалому алайкум, азизларим! Кунингиз хайрли бўлсин!

📱 @Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 📲 1052




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️⚡️⚡️

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги рўпарасидаги йўлга тезликни, чизиқ ва пешеходдаги йўл қоидабузарликларини аниқловчи
"РАДАР" ўрнатилибди.

📱 @Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 📲 1052

9.2k 0 344 11 45

⚡️⚡️⚡️

Мукофот эвазига

Бугун тонгда "Дўстлик" маҳалласи (кирпичныйда) уйимиздан 6 та қўй - 1 тасининг бошида ола қашқаси бор, 8 та қўзи - 3 таси жигарранг, қолганлари кичкина, янги туғилганлар, яна 1 тасида эгиз қўзичоқлари бор, жами 14 бош қўй ўғирлаб кетилган.

Қўй, қўзиларни бирор жойда кўрганлар ва билганлар  илтимос, қуйидаги рақамга маълумот беришингизни сўраймиз:

☎️ +998944101747
☎️ +998949395270

📱 @Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 📲 1052


⚡️⚡️⚡️

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари бугун Халқ қабулхонаси шаҳар бўлими мудири Жамолиддин Маназаров ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлигида маҳаллаларда фуқароларнинг мурожаатларини тинглашди.

Жумладан, "Зарбулоқ" ва Муқимий МФЙлардаўтган қабул давомида 20 дан ошиқ фуқаролар муаммоларини баён этишди. "Зарбулоқ" МФЙдага қабулда фуқаролар асосан кредит, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, бандлик каби масалаларда ёрдам сўрашди. Тингланган масалалар ечими бўйича тегишли мутасаддиларга йўналтирилди.

Муқимий маҳалласи аҳолисини асосан электр таъминоти билан боғлиқ муаммо - кучланиш камлиги қийнаб келмоқда. Бунинг учун маҳаллага қўшимча трансформатор ўрнатилиши талаб этилмоқда. Ушбу масала шаҳар Электр таъминоти корхонаси томонидан назоратга олинди.

📱 @Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 📲 1052


#диққат

⚡️⚡️⚡️

ДЕПУТАТЛАР АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛАДИ

📣Эртага, 12 феврал куни юқорида кўрсатилган жадвал асосида Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 5 нафар депутатлари ўз ҳудудларида "Маҳалла еттилиги" ва масъул ташкилот вакиллари иштирокида аҳоли мурожаатларини қабул қиладилар.

❗️ Қабул вақти ва манзили жадвалда кўрсатилган.

📱 @Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 📲 1052


⚡️⚡️⚡️

Истаган жойингизда ўқинг...
Истасангиздек ўқинг...
Чалқанча ётиб олиб ўқинг.
Ёки юзтубан тушиб ўқинг.
Ёки ёнбошлаб олиб ўқинг.
Диван четида ўтириб олиб ўқинг ёки...
Стол ёнида  курсида ўтириб олиб ўқинг...
Китоблар уюми ичида ўқинг...
ёлғизланиб ўқинг.. ёки тафаккур қилиб,
ўйга толиб ўқинг.
Ёки кўчада туриб...
Ёки хиёбонда юриб...
Ёки ресторанда таомингизни кутатуриб...
Ёки қаҳвахонада кофе ича туриб мутолаа қилинг.
Мана шундай кўп хатти-ҳаракатлардан бири, албатта, кун келиб ўз мевасини беради.
Ўқиш сизни юксалтирадиган энг самарали воситалардандир.
Қолганлари эса ақл ва ҳисларингизни қўзғаб, уйғотиб берадиган воситалар, холос.

Айман Атум

📱 @Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 📲 1052


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ “Oydin" filialimizdagi rus sinflarida darslar faqat bilim olish bilan cheklanmaydi!

Bu yerda tarbiya, ilm va qizg‘in muhokamalar birlashib, har bir o‘quvchining rivojlanishiga zamin yaratadi.

Batafsil ma'lumot uchun:
📞 93-122-19-93

😎 Telegram | 😎 Instagram


⚡️⚡️⚡️

❗️Атроф-муҳитга таъсири юқори корхоналар Тошкент ва вилоят марказларидан кўчирилади

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг билдиришича, Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида атроф-муҳитга юқори даражада таъсир кўрсатадиган янги лойиҳаларни амалга оширишнинг тақиқланиши, шунингдек, мавжуд 168 та саноат корхонасининг босқичма-босқич кўчирилиши ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлайди.

📱 @Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 📲 1052


⚡️⚡️⚡️

Маҳалла еттилигининг ойлик маошлари экан:

Хоким ëрдамчилари: 8-12млн
Ëшлар етакчилари:     5-6млн
Проф инспект:               8-12млн
Солиқ инспект:              6-10млн
Ижтимоий ходим:       8-10млн
Хотин қизлар фаоли:  5-8млн
Маҳалла раиси:             3,8-5млн

📱 @Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 📲 1052

8.5k 0 150 61 68

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
14 YOSHLI QIZ INGLIZ TILIDA “ SAYRAGANI “ ESINGIZDAMI 🤔

Hali 15 ga to’lmasdan o’quvchimiz Charos CEFR DAN 7 oyda B2 natijani qo’lga kiritdilar

Qisqasi biz ko’p gapirmaymiz natijalarimiz “ SAYRASHADI “ 😅

15-fevral kuni SEMINARDA qisqa muddatda CEFR B2 qo’lga kiritish haqida gaplashamiz ✅


Batafsil ma’lumot olish uchun ushbu havola orqali ro’yxatdan o’ting 👇

https://forwardschool.uz/olmaliq

https://forwardschool.uz/olmaliq

https://forwardschool.uz/olmaliq

☎️ 94 716 22 12
📞94 828 22 12
@Forward_school_Olmaliq

📍Manzil: Olmaliq shahri Amir Temur ko’chasi, Ucell ofisi yonida


⚡️⚡️⚡️

ОЛМАЛИҚ ДEПУТАТЛАРИ ҚАНЧА ОЙЛИК ОЛАДИ?


Аҳоли орасида Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатларининг ойлигига қизиқадиганлар бўлса, бу маълумот айнан сиз учун.

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг депутатлари жамоатчилик асосида сайланган бўлиб, ўзларининг ишларидан ажралмаган ҳолда, яъни, ойлик маошсиз депутатлик билан шуғулланадилар.

Кимдур ўқитувчи, кимдур шифокор, кимдур маҳалла раиси, яна кимдур тадбиркор ва шу каби. Шундай экан, шаҳар ёки туман, ҳаттоки вилоят депутатлардан ойлик маош олганини таъна қилиш ноўрин ва хато фикрдир.

Бундан шаҳар Кенгаши котибияти мудири бўлган депутат мустасно. Унинг ойлик маоши 8-9 млн сўм атрофида. Олмалиқда шаҳар Кенгаши Котибият мудири, депутат Эргаш Абдураимов ҳисобланади.

📱 @Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 📲 1052

8.2k 0 17 14 81

⚡️⚡️⚡️

Февраль ойида 1-синф ўқувчилари қўшимча таътилга чиқади — Вазирлик

Умумтаълим муассасаларининг 1-синф ўқувчиларига февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил берилади.

❗️Таътил муддати мактаб маъмурияти томонидан белгиланади.

📱 @Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 📲 1052


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✨ Новость в нашем детском саду!

По многочисленным просьбам родителей детский сад "MUHAMMAD" (филиал "Oydin"), входящий в состав ⚡️"BUXORO MAKTABI", открывает новые 🇷🇺 русскоязычные группы!

🎚️ Старт работы группы – 15 февраля.

❤️ Наш детский сад обладает всеми необходимыми условиями для комфорта и развития ваших малышей!

Для регистрации в группу и получения информации: 📞 97-544-12-69

😎 Telegram | 😎 Instagram


⚡️⚡️⚡️

Энди пенсия олиш учун мурожаат қилиш шарт эмас

Ўзбекистонда ёшга доир пенсияни мурожаатсиз тайинлаш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, пенсия олиш ёшига тўлган (эркаклар – 60 ёш, аёллар – 55 ёш) фуқароларга ёшга доир пенсияни белгилашда уларнинг алоҳида мурожаати талаб этилмайди. Фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ва бошқа маълумотлари вазирлик ҳамда идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида бир кун муддатда проактив шаклда тайинлаш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳасида фуқарода пенсия ёшига етганига қарамай меҳнат фаолиятини давом эттириш истаги бўлса, проактив шаклда тайинланадиган ёшга доир пенсияни рад этиш тартибини ҳам жорий этиш назарда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, фуқаролар пенсия ёшига тўлганидан сўнг пенсия тайинлашни сўраб яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига, Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига рўйхатдан ўтиб, сўровномани тўлдирган ҳолда мурожаат қилади.

Маълумот учун, ҳозирги пайтда ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 834 000 сўмни ташкил этади.

📱 @Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 📲 1052


#сўраган_эдингиз

⚡️⚡️⚡️

53 ёшдаман. 6 йил иш стажим бор. Менга пенсия тайинланиши учун онлайн ариза бердим, лекин пенсия тайинланиши рад этилди. Пенсия тайинланиши учун нима қилишим керак?

🧑‍🦳 Аёллар бугунги кунда 55 ёшда пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга. Лекин иш стажи камида 7 йилга етмаса, пенсия тайинланиши рад этилади.

👇🏻Саволга ечим эса қуйидагича:

6 йил иш стажига эга 53 ёшдаги аёл киши базавий ҳисоблаш миқдорида Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўласа, 1 йиллик иш стажига эга бўлади.  7 йиллик иш стажига эга бўлгандан сўнг пенсия тайинланиши учун қайтадан мурожаат қилиши мумкин.

Иш стажи 7 йилни ташкил қилмаган пенсия ёшига етмаган фуқаролар мазкур имкониятдан бемалол фойдаланишлари мумкин.

📱 @Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 📲 1052


⚡️⚡️⚡️

Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларига 50 фоизлик устама қўшиб берилади

Президентнинг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

📱 @Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 📲 1052


⚡️⚡️⚡️

Ўзимни ислоҳ қилмоқчиман. Нимадан бошлашим керак?

Жавоб:

Ҳар куни бошингизда айланиб юрган ўй-хаёлларингизга эътиборли бўлинг.

Нимани ўйлаяпсиз? Нима ҳақида кўпроқ фикр юритяпсиз? Атрофингиздагилар билан нима ҳақида суҳбатлашяпсиз? Шубҳасиз сиздаги ўй-хаёллар сизда маълум бир ҳиссиётларни келтириб чиқаради.

Ҳиссиётларингизга эътиборли бўлинг, уларни назорат қилинг. Шубҳасиз сиздаги ҳиссиётлар сизда маълум бир хатти-ҳаракатларни келтириб чиқаради.

Хатти-ҳаракатларингизга эътиборли бўлинг зеро, бу сизда маълум бир одатларни яратади.

Одатларингизга эътиборли бўлинг зеро, сиздаги одатлар сизни характерингизни (хулқ-атворни) яратади.

Характерингизга эътиборли бўлинг зеро, бу сизнинг қадарингиз, ҳаётда қандай яшаб ўтишингизни сиздаги хулқ-атвор белгилаб беради.

Шундай қилиб ҳаммаси нимадан бошланган эди? Сиздаги ўй-хаёллар, тушунчалар, фикрлаш тизимидан. Эски одатларни ташлаб янги одатларни шакллантирмоқчи бўлсангиз аввало тушунчаларингизни янгиланг, фикрлаш тизимингизни янгиланг.

Хўп буни билдик, шу тушунчалар қаердан келиб чиқади десангиз - Сиз ҳар куни нима ўқисангиз, кўрсангиз, тингласангиз, оилада, дўстлар даврасида нима ҳақида суҳбатлашсангиз шубҳасиз, шу нарсалар сизни ўй-хаёлларингизни банд этади, фикрлаш тизимингизга таъсир қилади.

Келинг, кеча ўтказган бир кунингизни тафтиш қилинг, холисона таҳлил қилинг.

Ҳар куни нима кўряпсиз? Сериалми, фалончи юлдузни нима овқат еганими ёки қаерга саёҳат қилганими? Ёки фойдали ҳужжатли фильмми? Манфаатли кўрсатувми?

Ҳар куни нима ўқияпсиз? Бемаъни вайнларга қолдирилган тутуруқсиз изоҳларними? Шоу бизнесдаги хабарларними? Ёки тафсирми? Сийрат китобими? Ҳадислар шарҳими?

Ҳар куни нима тинглаяпсиз? Вақтингизни ўғирлайдиган бемаъни қўшиқларми? Ёки мутолаа иловасидан аудио китобларми? Устозларнинг каналидан дарсларми?

Дунёдаги воқеа-ҳодисаларга қандай назар билан боқишни дунёқараш дейилади. Дунёқараш илм олиш билан ўсиб, ривожланиб боради. Агар сиз маънавий озуқалар билан дунёқарашингизни янгиламасангиз, янгича ҳаракатлана олмайсиз. Зеро, ҳар қандай ҳаракат илдизи бир тушунчага асосланади.

Шундай қилиб, фойдали китоблар ўқийверасиз, ўқийверасиз, ўқийверасиз. Фойдали дарслар тинглайверасиз, тинглайверасиз, тинглайверасиз. Фойдали кўрсатувлар кўраверасиз, кўраверасиз, кўраверасиз. Муваффақият сири мунтазамликда. Оз бўлса ҳам илм олишда давом этаверсак бир нуқтада унинг натижаси албатта кўринади, иншааллоҳ.

📱 @Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 📲 1052


#хайрли_тонг

✨✨✨

Ассалому алайкум, баҳорни соғинганлар ва қишни яхши кўрганлар!
Омонмисиз?

Хаёлларни бир четга йиғиштириб, янги кунни бошлаймиз! Нимадир бошласангиз, бугун бошланг! Янги нимадир бошлаш учун ҳеч қачон кеч эмас. Бошламасангиз ҳам, ўз танлаган йўлингиздан давом этсангиз ҳам майли. Муҳими йўлдасиз. Йўлдамиз. Борар манзилимиз бор. Интиқ кутадиганлар бор. Кутмаса ҳам кўнгил тубида исмингизни асрабгина юрувчилар бор. Ажойибку?! Қаранг, қандай дилбар инсонсиз!. Ўша дилбар инсонга тонг хайрли бўлсин! Хайрли тонг, азизим!

📱 @Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Online mustang taxi 📲 1052



Показано 20 последних публикаций.