#ибрат
ЯПОН НАҚЛЛАРИ
Агар муаммони ҳал қилиб бўлса, у ҳақда қайғуриш шарт эмас.
Агар ҳал қилиб бўлмаса, қайғуришга на ҳожат?
* * *
Новданинг сувратини чизмоқчи бўлсанг, шамолнинг нафасини ҳис қил.
* * *
Бировдан шубҳаланадиган бўлсанг, уни етти марта синаб кўр.
* * *
Ҳаддан зиёд ҳақгўйлик тентаклик билан чегараланади.
* * *
Кулги янграган уйни бахт тарк этмайди.
* * *
Рақибидан ярим соат бардошли бўлганга ғалаба насиб қилади.
* * *
Барг чўкиб, тош сузадиган пайтлар ҳам бўлади.
* * *
Табассумли чеҳрани нишонга олмайдилар.
* * *
Совуган чой ёки совуган гуручга чидаш мумкин. Аммо, совуқ нигоҳ ва совуқ мижозга термулиш азоб.
* * *
Ўн ёшда – доно, йигирмада – даҳо, ўттиздан кейин... оддий одам.
* * *
Ўйланиб – ҳал қил, ҳал қилдингми, ўйланма!
* * *
Сўраш – бир паллалик ҳижолатпазлик, билмаслик – бир умрлик ҳижолатпазлик.
* * *
Бежирим пиёла ҳеч қачон нўноқ кулолнинг қўлидан чиқмайди.
* * *
Озгина эгилишдан чўчима, юзтубан йиқилмайсан.
* * *
Чўнг дарёлар шовқин солмай оқади.
* * *
Саёҳатга дилинг тортиб йўлга чиқсанг, минг чақирим ҳам сен учун бир қадам.
Носиржон ТОШМАТОВ таржимаси
😍😍🤩😍😍
каналга уланиш⤵️⤵️⤵️
https://t.me/olmaliq7_24