Навбатдаги оммавий сайёр қабул Қарши шаҳрида ўтказилди
Олий суд судьяси З. Файзиев, Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи С. Хидиров ва Қашқадарё вилояти судлари масъуллари томонидан Қарши шаҳрида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.
72 нафар фуқаронинг 22 та жиноят, 41 та фуқаролик, 5 та маъмурий ва 4 та иқтисодий судловга оид мурожаатлари тингланди. Шундан 51 тасини фуқароларнинг оғзаки мурожаатлари, 18 тасини ёзма аризалари ва 3 тасини ёзма ташуккурномалар ташкил қилди.
Қабул давомидаги мурожаатларнинг 69 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 3 таси ижобий ҳал қилинди.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдимномалар асосида 29 нафар маҳкум ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари ва бошқа жазолардан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди, 6 нафар маҳкумнинг ўталмай қолган жазолари енгилроғига алмаштирилди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram