Олий суд раисининг биринчи ўринбосари И. Муслимов Ўзбекистон Миллий университети ректори И. Мажидов билан учрашди.
Учрашув давомида мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳамда уларни амалиётга тўлақонли жорий этиш мақсадида амалга оширилаётган очиқ прагматик кадрлар сиёсати ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Мулоқотда Олий суд республикамизнинг 12 та олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганлигини, ушбу олийгоҳлар талабалари судларда амалиёт ўтаб, ўз касбий билимларини ошириб келаётганлиги ҳамда энг муносиб номзодлар танловлар асосида ишга саралаб олинаётганлигини алоҳида таъкидланди.
Шунингдек Олий суд ҳузурида ташкил этилган “Бўлажак суд ходимлари” клуби ҳамда унинг фаолияти ҳақида маълумот берилиб, келгусида талаба-ёшлар ҳамда Олий суд раҳбарияти ва тажрибали судьялар билан биргаликда учрашувлар, маҳорат дарслари ва илмий семинарлар ўтказишга, шунингдек, ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
ЎзМУ раҳбарияти Олий суд вакилларига университет номидан миннатдорлигини билдириб, университетнинг фаолияти, таълим йўналишлари ҳамда у ерда яратилган шарт-шароитлар ҳамда илмий-педагогик салоҳият ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
Учрашув якунида икки томонлама юридик кадрларни тайёрлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube