#ажойиб Нимага олимлар хонаки мушуклар учун сичқон таъмини берадиган овқат ишлаб чиқармайдилар?
Ҳақиқат шундаки, овқат яратадиган олимлар сичқонларнинг таъмини билишмайди ва синаб кўрмоқчи ҳам эмаслар. Кўпгина уй мушуклари, сичқончани тутсалар ҳам, деярли ҳеч қачон уларни емайдилар, фақат ўз ўлжасини эгасига кўрсатишади ва у билан ўйнашади.
Олимларнинг фикрига кўра, мушук сичқончани истеъмол қилишни хоҳлаши учун унга бу жараённи болаликдан кўрсатиш, маҳоратни ривожлантириш керак. Агар она мушук боласига ов қилишни ва кейин сичқончани ейишни ўргатмаган бўлса, бу мушукнинг хаёлига ҳам келмайди, токи у ўрмонда адашиб, оч қолиб кетмагунча...
🌍 Олам Ҳақиқатлари!