#Яшил_макон
“Яшил” белбоғ лойиҳаси –
Халқ сайли, меҳнат байрамига айланди.
Жорий 2024 йил 23 ноябр куни Президентмиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига старт берилди.
Оҳангарон тумани Ойбулоқ МФЙ худудида қўшни туман-шаҳарлардан келган фаоллар, хусусан, нуронийлар, маҳалла раислари бошчилигидаги еттилик вакиллари иштирок этиб 3000дан ошиқ кўчат экдилар.
“Яшил” белбоғ барпо этиш лойиҳаси илк куни ҳақиқий халқ сайлига, меҳнат байрамига айланиб кетди, –дейди, “Нуроний” жамғармаси вилоятимиз раҳбари Абдусамад Носиров.
Бир томонда, фаоллар ўзаро эски қадронлари, биродорлари билан суҳбатлари, гурунглари, иккинчи томондан, қозон-қозон дамланган Ош ва безатилган дастурхон ҳақиқий байрамга айланди.
Айниқса, Қуёш шундайин чарақлаб чиқдики, кўм-кўк дала бўйларида 3000 га яқин фаолларнинг ҳаракати халқ сайлига айланди.
Энг асосийси яхшидан боғ қолади деганларидек, темир йўл ёқасида янги боғ барпо этилди.
Шавкат Камилов,
“Нуроний” жамғармаси Оҳангарон шаҳар бўлими раиси