ҚЎРҚУВ ❗️16+
Кеч бўлиб қолганди. Тоғам машинасида узоқроққа иш билан кетаётиб уйимизга кирибди. Машина ҳайдашни ўрганаётган мен қизиқдиму эргашдим, кечқурун машина минишни машқ қилишим керак эди. Уйда анча сухбатлашиб ўтирдик, соат 22:10 лар атрофи бўлди ва тоғам билан йўлга чиқдик. Рўлда мен.. Нотаниш йўллар... Тоғам бир иккита дўконлар жамланган қайсидир кичик қишлоқнинг кичик марказида тўхтадик. Тоғам дўконга кириб кетди, кутдим, чиқавермагач, ортидан борсам бирор таниши шекили сухбати авжида экан. Машинага қайтдим. Ўзбошимчалик қилиб шу қишлоқни бир айланиб кўрай дея машинани юргаздим. Бу жойлар менга янгилик эди. Бироз айланиб ичкари йўлларда адашиб қолдим. Қишлоқда электр ўчган чамаси ҳаммажой зимистон эди. Гувала уйлар орасида бир кичик кўчадан одамлар овози эшитиларди. Машинани қўйиб қаровсиздек йўлга пиёда кирдим. Соат ҳам 23:00 лар атрофи эди. Икки ёши каттароқ аёл кулишиб гаплашиб туришарди, ёнларида 2-3 та ёш болалар ўйнаб юрибди. Кеч бўлганда ғалати туюлди, салом алик қилиб улардан марказга йўлни сўрадим. Ҳушмомила аёллар экан, шу йўл бўйлаб юрсангиз бир бурилишдан кейин марказ келишини айтдилар. Олдироқда ариққа кўзим тушди, кўприги машинани кўтарадими йўқми кўрай деб 20-30 қадам чамаси юрдим. Қоронғида оёғим остини кўрмадим шекили бир икки қоқилиб ҳам кетдим. Уйлар тугаб чап томоним яйловлик дала, ўнг томоним қабристон экан. Мен қабристондан қўрқмасдим, буерда ҳам қўрқмадим яна бир икки қадам ташадиму қабристон томондан шулага кўзим тушди. Аниқроқ қарасам йўл бўйидаги бир қабр ёнябди. Бирданига қаттиқ чинқириқ, йиғи бошланганди, гўё овоз қулоқларимдан кириб мийямга тиғдек санчиларди. Қабр ёнишини биринчи кўришим. Овозлар эса жуда ҳам ваҳимали. Юрагим ураётганини ҳис қилиб турардим. Жойимда қотиб қолдим. Астағфируллоҳ ни айтардиму тилим буралиб бошқача оханг чиқарди. Бир кичкина чиройли қизалоқ қўлимдан тортганда ўзимга келдим. Мийям гангиган, рангим дув оқарган. Бир қабр ёниши учун эмас бирданига бошланган ваҳима сабабли эди барчаси. Қизалоқ орқасидан юриб опалар олдига бордим. Қабр ёнаётганини айтсам бир опа Палончи акани қабри ёнябди эканда деб куларди(ваҳимали овозларни эшитишмагандек гўё), мен қабр ёзувида кимлигини айтмаганим учун, яна ўҳшовсиз кулгулари сабаб аёллардан ҳам қўрқа бошлагандим. Иккинчи аёл бу қабристон шундай ваҳималироқ дея қабристон томонга ишора қилиб турарди. Қарасам қабристонда бир ҳалунчалак(китобий номини билмадим) ҳеч кимсиз тебраниб учиб, эгаси йўқ ҳар ҳил кулги эшитиларди. Янада кўпроқ қўрқдим. Опалар ҳам ваҳимали туюла бошлади. Оятал курсини билардим, Ихлос сурасини, калимани такрор такрор айтябману бўғзимда қолябди, чиқара олмаяпман. Нафас олишим тез, терлаб кетган ҳолимда така пука қўрқув билан кўча бошида қолган машина томонга тез тез юриб кетдим оёқларим чалкашиб қоқилиб йиқилиб тушардим. Бу сафар йиқилиш ҳам қўрқинчли эди. Машина олдига етиб келганимда узоқдан телефон чироқларини ёқиб тоғам ва яна 3-4 киши бақириб мен томонга югуриб келишарди. Кўзларимни қаттиқ юмиб, бошимни чангаллаб бироз ўтирдим. Кўзларимни очсам машина билан қабристон ўртасида эдим. Пахса уйлар ҳам, уч кўча ҳам, ҳалиги аёллару болалар ҳам йўқ. Қабристон ўртасида ўзим. Қабрларни қандай қилиб машина билан тепсалаб буерга келиб қолганимни билмайман. Қоқилиб йиқилганим қабрлар эканини ҳам энди англагандим. Одамлар келишдию қўлидаги баклашкада юзимга сув сепа бошлашди. Тинимсиз қўрқма дейишарди. Ваҳима камайсада баданим титраб кетарди. Амаллаб машинани у ердан олиб чиқдилар. Барчаси дахшатли эди....
Балки билган оят, сураларимни қўрқув бошланмасдан олдин айтиб юрганимда шу воқеа бўлмасмиди, йўл ёқасидаги қабристонни ўз ҳолича кўрармидим. Унга кириб кетмасмидим. Саволлар анча вақт тинчлик бермади..
Қадрли ўқувчи кеч бўлганда бир ўзингиз юрманг. Тилингиз зикрдан толмасин. Аллоҳ паноҳида бўлинг. (Ҳа дарвоқе қизалоқни ўзимча фаришта деб қўйдим...)
✍ Одилбек Қодиров
❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟